Фарғона водийсида 6 октябрь куни соат 13:12 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Қирғизистонда бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик прогностик мониторинг марказининг маълумотларига кўра, 4,5 баллик зилзила эпицентри 10 километр чуқурликда бўлган. Зилзила эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 360 километрни ташкил этади.
Зилзила кучи Наманганда 2 балл, Андижон ва Фарғонада 3 балл бўлган.
Изоҳ (0)