Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида таниши билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, танишининг маст ҳолда қилган таклифидан ранжиган ва шеригини пичоқлаган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар берди.

Аниқланишича, муқаддам уч маротаба судланган 41 ёшли Г.А. 2018 йил озодликка чиққанидан сўнг Андижон шаҳар, Лермонтов кўчасида яшовчи танишининг уйида яшаб келган.

2019 йил 18 ноябрь куни унинг хонадонига таниши Л.К. уни кўриш мақсадида келиб, ўзи билан бирга олиб келган спиртли ичимликни Г.А. ва хонадон эгаси билан бирга истеъмол қилган. Учовлон ичкиликни ичиб, ўзаро суҳбатлашиб ўтирганида Л. таниши Г.га жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Ва у рад қилишига қарамасдан, таклифни такрорлашда давом этган. Бундай муносабатдан жаҳли чиққан Г.А. ошхонада турган хўжалик пичоғини олиб, Л.ни қўрқитиш мақсадида унинг қорин соҳасига бир маротаба санчиб олган ва жароҳатлаган.

Судда жабрланувчи Л.К. сўзга чиқиб, шаҳар ҳудудида исириқ тутатиб, тирикчилик қилиб келишини, ҳақиқатан ҳам ўша куни шундай воқеа бўлганлигини, танишига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган.

Суд Г.А.ни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «б» банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топиб, уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаган. Шунингдек, Г.А. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)