Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, марҳум диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган. У Яккабоғ тумани бош имоми бўлиш баробарида «Эски Қўрғон» жоме масжидида имом-хатиблик қилган.
Қўмита томонидан берилган хабарда имомнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Аввалроқ Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшда вафот этгани хабар берилган эди. У коронавирусдан даволанаётган бўлган.
Изоҳ (0)