Тана – мураккаб тизим бўлиб, овқат ҳазм қилиш учун бир нечта жараёнлардан ўтиш керак. Лекин баъзи комбинациялар ошқозоннинг узликсиз ишлашини бузиши ҳам мумкин. Бу эса унинг нотўғри ишлашига, гастрит ва оғирлик ҳисини пайдо қилади. Айнан шундай комбинациялар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш ҳар ким учун фойдали.
Бодринг ва помидор
Ҳайрон қолишингиз табиий. Бодринг ва помидорсиз ўзбек дастурхонини тасаввур қилиш қийин. Маълум бўлишича, ушбу комбинация ошқозон учун фойдали эмас. Бодринг таркибида гидроксид, помидор эса нордон. Ошқозон бодрингни ҳазм қилиш учун кислота ажратса, помидор ачий бошлайди. Шу сабабли, соғлом кўринадиган салатнинг бир порцияси ҳам шиширади ва бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Картошка ва гўшт
Яна бир севиб истеъмол қилинадиган комбинация. Картошка ва гўштни ҳазм қилиш ферментларининг ҳар хил турлари талаб қилинади. Шунинг учун бу комбинация нафақат катта оғирлик, балки ошқозон бузилишига олиб келади. Демак, ушбу жуфтликни истеъмол қилишда уларнинг ўрнини бошқа мос маҳсулот билан алмаштириш керак.
Сут ва бўтқа
Энг аввало, сутни алоҳида ичиш фойдали. Унга бирор нарсани қўшиб истеъмол қилишдан сақланиш керак. Чунки унинг таркибида бошқа маҳсулотлар билан ҳазм бўлиши қийин бўлган оқсиллар мавжуд. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари диққатига, сут ва бўтқа яхши танлов эмас. Унинг ўрнига кефир ва йогурт тавсия этилади.
Мева ва йогурт
Мевадан тайёрланадиган йогуртлар ҳам мазали, ҳам фойдали. Аммо уларни мева билан тановул қилиш организм учун зарарли ҳисобланади. Сабаби йогуртларда мевалар таркибидаги шакар билан реакцияга киришадиган кўплаб бактериялар мавжуд бўлиб, улар токсинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳеч қандай қўшимчаларсиз йогуртни истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, уларга майиз ҳам қўшиш мумкин.
Газли ичимлик ва гамбургер
Гамбургер, фастфуд таоми ва газли ичимлик ҳазм қилиш жараёнида икки марта вақт сарфлайди. Шунинг учун тез орада фастфудни бутунлай унутиш ёки газли ичимликларсиз тавсия этилди. Агар суюқлик билан ичиш керак бўлса чой ёки оддий сув тавсия этилади.
Изоҳ (0)