• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пастдарғомдан сўнг Китобда ҳам «темир дафтар» билан боғлиқ «спектакль» қўйилгани маълум бўлди

    Қашқадарёнинг Китоб туманида маҳаллий маъмурият камбағаллик рўйхати («темир дафтар»)га киритилмаган шахсларга ер ажратиб берган, дея хабар берди «Kun.uz». Бироқ нашр «‘Темир дафтар’ бўйича навбатдаги спектакль. Ролларда яна маҳалла раиси ва туман мутасаддилари» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолани ўчириб ташлаган. Материал 15 сентябрь куни соат 21:20 да эълон қилинган эди (уни 15 минг мартадан кўпроқ ўқишган) ва унинг нусхаси Google кешида сақланиб қолган.

    Ўчирилган мақоланинг Google кешида қолган нусхасидан скриншот.

    Ўчирилган мақоланинг Google кешида қолган нусхасидан скриншот.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Таъкидланишича, Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 7—8 сентябрь кунлари камбағаллик рўйхати («темир дафтар»)га олинган оилалар ҳолати билан танишиш, уларга кўрсатилаётган ёрдамни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятига пресс-тур ташкил қилган.

    Фото: «Kun.uz»

    Таклиф қилинган журналистлар орасида ўчирилган мақола муаллифи — Илёс Сафаров ҳам бўлган; у Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировга асосланиб, «Яккатут» маҳалласида 81 нафар фуқаро оилавий шароити оғирлиги ва пандемия вақтида даромадини йўқотгани учун «темир дафтар»га киритилгани ҳақида ёзган.

    Мақолада қайд этилишича, Алишер Зокиров олти нафар эҳтиёжманд фуқарога «самарасиз» дея ҳисобланган 10 гектар боғ ҳудуди сабзавотчилик билан шуғулланиш учун бўлиб берилганини маълум қилган. Маҳалла раиси Баҳодир Янгибоев эса бу олти фуқаро «яқин орада камбағаллик рўйхатидан чиқарилиши, чунки энди улар доимий даромадли кишилар» эканини айтиб ўтган.

    Аммо тақдим этилган исмларни кўрсатилган кишиларнинг исмлари билан солиштириб кўрилганида, бу олти кишидан фақат бир нафари маҳалла «темир дафтари»га киритилгани, яна бир фуқаронинг ҳолати баҳсли экани маълум бўлган. Илёс Сафаровнинг маълум қилишича, маҳалла раиси Баҳодир Янгибоев бунга ер олган одамларнинг ўзи ва уларнинг билимсизлиги сабаб эканини кўрсатиб, мужмал жавоб берган.

    Баҳодир Янгибоев.

    Баҳодир Янгибоев.
    Фото: «Kun.uz»

    «Шу ерда картошка экканлар биз ҳам ‘темир дафтар’да бормиз, деб ўйлашди. Улар тушунмаган», — дея вазиятни изоҳлаган маҳалла раиси.

    Айни вақтда туман ҳокими Алишер Зокиров ер бўлиш жараёнида ер олганлардан фақат икки нафари ҳақиқатан ҳам «темир дафтар»да бўлганини тан олган. «Ўша пайтда сиз савол берганингизда маҳалла раиси олти киши деб айтди. Суриштириб кўрганимизда эса мен адашдим, деяпти. Лекин ўша жойда сиз кўрган инсонларнинг барчаси кам таминланган кишилар эди, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ‘темир дафтар’га кирмаган», – дея туман ҳокимининг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz».

    Алишер Зокиров.

    Алишер Зокиров.
    Фото: «Kun.uz»

    Журналист Илёс Сафаровнинг таъкидлашича, маҳалла раиси туман мутасаддиларидан аҳоли билан биргаликда журналистларнинг келишига тайёргарлик кўриш ҳақида топшириқ олган. Бундан ташқари, ер олган эҳтиёжманд фуқаролардан бири унинг исми «темир дафтар»да кўрсатилган бўлса-да, рўйхатда борлигидан бехабарлигини билдирган.

    Мақолада ижобий ҳолатлар ҳам келтириб ўтилган эди. Хусусан, шу маҳаллада истиқомат қилувчи, «темир дафтар»га киритилган 80 ёшли Норчучук Бегалиева мунтазам ун, ёғ, гуруч, макарон ва гўшт олиб тургани, яқинда ҳам 1 миллион сўм ёрдам пули ташлаб кетишганини таъкидлаб ўтган.

    Норчучук Бегалиева

    Норчучук Бегалиева
    Фото: «Kun.uz»

    Аввалроқ «Kun.uz» Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида «Қўқони» маҳалласи раиси ва туман прокурори иштирокида «спектакль» қўйилгани ҳақида ёзган эди. Мақолада маҳалла раиси Ҳусниддин Турсунов «темир дафтар»га киритилган ва уйида 1000 та жўжа боқиб, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган деб журналистларга кўрсатган фуқаро аслида унинг ўз ўғли Достон Тиркашев бўлиб чиққани ҳақида сўз боради. Айни вақтда Турсунов туман прокурори (сектор раҳбари) Асрор Валиев унинг ўғлига тадбиркорлик фаолиятини юритишда ёрдам бераётганини таъкидлаган.

    Мавзуга доир: Пастдарғомда «1000 та жўжа боқиб, камбағалликдан қутулган йигит» маҳалла раисининг ўғли, туман прокурори эса шу «спектакль» муаллифларидан бири бўлиб чиқди

    Ушбу «спектакль» ҳақидаги мақола эълон қилингач, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов юз берган воқеа юзасидан Пастдарғом туманининг ўзида маҳалла фаоллари билан йиғилиш ўтказган эди, маҳалла раиси Ҳусниддин Турсунов лавозимдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Бош прокуратура эса ушбу воқеадан сўнг туман прокурори Асрор Валиевга ҳайфсан берилганини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Президент маҳаллийлаштиришдаги кўзбўямачилик ҳақида гапирган эди. У — иссиқхоналар, томлар, болалар майдончаларида ҳам бор

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «темир дафтар»га карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган ёрдамга муҳтож оилалар киритилади, рўйхатга киритилганлар маҳалла орқали давлатдан пул кўринишида ёрдам олиши мумкин. «Темир дафтар» рўйхати маҳалла раиси томонидан сектор ва ҳудуд раҳбари билан биргаликда уйма-уй юриш ва аҳолининг моддий-маиший шароитларини ўрганиш асосида шакллантирилади, эҳтиёжмандлар ҳақидаги маълумотлар махсус базага киритиб борилади.

    Рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

    • Оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлар;
    • Якка ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;
    • Беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар;
    • Карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар;
    • Ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.
    Рўйхатга киритилган оилаларга, моддий ёрдамдан ташқари, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда ҳам кўмак кўрсатилади.

    18.09.2020, 19:44   Изоҳ (0)   43149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайхонтоҳур туманидаги яна бир мактабда анъанавий ўқув жараёни вақтинча тўхтатилди

    18.09.2020, 19:35

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 50 минг кишидан ошди

    18.09.2020, 19:11

    Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун яна 35 нафар россиялик мутахассис келади

    18.09.2020, 18:16

    Қамчиқ довонида биринчи қор ёғди (видео)

    18.09.2020, 17:58

    Нурмат Отабеков: Санитайзер-диспенсерлар жуда катта оламшумул янгилик эмас

    18.09.2020, 17:44

    Урганчда Малайзиянинг Binary университети филиали ташкил этилди

    18.09.2020, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.