БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирусга боғлиқ вазият назорат остидан чиқиб кетаётганини маълум қилди. Унинг сўзлари ташкилот расмий сайтида эълон қилинган.
«Коронавирус тарқалиши назорат остидан чиқиб кетди ва ҳамон унинг ташқарисида қолмоқда», — дейди Гутерриш. Шунингдек, БМТ бош котиби тез орада COVID-19 қурбонлари сони 1 миллион кишидан ошишини таъкидлаган.
Вакциналарни яратиш ҳақида гапирар экан Гутерриш кўпчилик унга умид билдираётганини қайд этган ва шу билан бирга, пандемия қарши универсал дори йўқлигига урғу берган. «Битта вакцина ушбу инқирозни ҳал эта олмайди, бунинг устига тез орада эмас», — дейди бош котиб.
Гутерриш вакцинага «глобал жамоатчилик бойлиги» деб қараш кераклигини тавсия этган ва ундан барча фойдаланиши учун «молиялаштиришда сифатли сакрашлар» лозимлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бўйича директори Ҳанс Клюге коронавирусга қарши яратиладиган бўлажак вакцина пандемияга чек қўя олмаслиги ва аҳолининг барча қатлами учун бирдек самарали бўлмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)