Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан маълум қилинди.
«Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган жонкуяр уламо, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади қўмита хабарида.
Қўмита томонидан берилган хабарда Тошкент вилояти бош имом-хатибининг вафоти сабаби маълум қилинмаган.
«Дарё» манбаларининг маълум қилишича, 44 ёшли Хайруллоҳ Турматов коронавирусдан даволанаётган эди.
Изоҳ (0)