• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Андижон ҳудудий электр тармоқлари»нинг «эртаси» кўп, Марҳаматдаги масъуллар эса бировнинг симёғочини бошқага «кийдириб кетди»

    «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» компанияси раҳбари Аҳаджон Жўраев Марҳамат тумани «Тошйўли» маҳалласидаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммони ҳал этиш ишларини «эртагаёқ» бошлашга ваъда берганди — аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, мутасадди айтган «эрта» ҳали ҳам келгани йўқ; туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари эса «Йўламатол» маҳалласидаги кўчаларнинг биридан тушган яроқсиз бетон устун (симёғоч) боғлиқ мурожаатни шу маҳалланинг бошқа кўчасидаги симёғочларни сўрамай кўчириб олиб келиш билан ҳал қилган.

    «Эрта» қачон келади?

    Марҳамат тумани «Тошйўли» маҳалласи аҳолиси ҳудудда кўчаларга симёғочлар ўрнатиш, электр симларини белгиланган тартибда тортиш муаммоси кўпдан бери ҳал бўлмаётганидан норози бўлиб, «Дарё» интернет-нашрига мурожаат қилган эди.

    «25 йилдан бери эски, терак ёғочларидан ўзимиз ясаган устунларга эплаб сим тортиб, фойдаланяпмиз. Ёзмаган, бормаган жойимиз қолмади. Ҳаммаси ‘бўлади-бўлади’ дейди. Ҳокимликда ‘дастурга киритамизъдан бошқа гап йўқ», — дейди мурожаатчилардан бири.

    Маҳалланинг Карвонйўли кўчасига бир неча йил аввал янги бетон устунлар ўрнатилган, аммо электр кабеллари тортилмай, иш чала қолган. Кўчадаги хонадон эгалари электр симларини ҳовли тарафдаги қўшнилари орқали — томма-том ўтказиб тортиб келган.

    Шу муносабат билан «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» компанияси бош директори Аҳаджон Жўраев «Дарё» сўровига биноан 2 сентябрь куни «Тошйўли» маҳалласида бўлган. У маҳалладаги ҳолатни ўрганиб, муаммони бартараф этиш бўйича ишлар эртаси кундан — 3 сентябрдан бошланишини учрашувга келган аҳолига айтган.

    Бироқ, тошйўлиликларнинг «Дарё»га билдиришича, орадан икки ҳафта ўтса ҳамки, ҳудуддаги кўрсатилган муаммони бартараф этиш бўйича ҳеч қандай ҳаракат бошланмаган. «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати вакили 16 сентябрь куни «Дарё» мухбири билан суҳбатда «ишлар эртадан бошланиши»ни айтди.

    Бировнинг симёғочи

    Август бошида Марҳаматнинг бошқа — «Йўламатол» маҳалласидан ҳам бетон устунлар (симёғочлар) муаммоси ва электр симлари тортилмагани устидан мурожаат тушган эди. Маълум бўлишича, Ариқбўйи кўчасига бир йил аввал симёғочлар ўрнатилган (шунда ҳам бутун кўчага эмас), лекин электр симлари тортилмаган. Йўламатолликлар ҳам — «Тошйўли» маҳалласидагилар каби — электрни қўшниларининг уйидан томма-том, ёғоч ходалардан қўлбола симёғоч ўрнатиб, тортган.

    Ушбу мурожаат юзасидан «Андижон ҳудудий электр тармоқлари»га сўров берилгач, компания вакиллари муаммо тез орада ҳал қилинишини билдирди. Ҳақиқатан ҳам 15—20 кун ичида маҳаллада сим тортиш ва симёғоч ўрнатиш ишлари олиб борилган, аммо симини тортиш вақтида бетон устунлардан бири ёрилиб кетган. Ёрилган устун жойида алмаштирилмаган, аҳоли вакиллари уни алмаштиришни, йўқса бирор одамнинг устига ағдарилиб, жароҳат етказиши мумкинлигини айтиб, бир неча бор мурожаат қилган.

    Ёрилиб, қийшайиб қолган бетон устун.

    Ёрилиб, қийшайиб қолган бетон устун.
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатлардан натижа бўлмагач, йўламатолликлар яна «Дарё» мухбири билан боғланган, мухбир эса туман ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сўров берган. Корхона масъуллари маҳаллага келиб, вазиятни ўрганиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берган. Ваъда бажарилган ҳам — нобоп симёғоч (бетон устун) ўрнига иккита янги устун ўрнатилган. Бироқ бу, «Йўламатол» аҳолисининг билдиришича, «кўзбўямачилик» бўлиб чиққан.

    «Туман ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан келиб, ёрилган симёғочни алмаштириб кетишганда ҳурсанд бўлдик. Афсуски, хурсандчилик узоққа чўзилмади. Қўшни кўчадан икки маҳалладошимиз келиб, кўчамизга янги ўрнатилган симёғоч аслида уларникилиги, уни олиб кетишларини айтишди. Ҳайрон қолдик. ‘Адашаётгандирсизлар, бекордан-бекорга олиб, ўрнатиб кетмас, туман электр тармоқларига тегишли бўлса керак’, десак, қўшни кўчадан келган маҳалладошларимиз бу симёғочларни ўз пулларига сотиб олишгани, симёғочларни улардан ҳеч ким сўрамай, уйининг олдидан олиб кетганини айтди», — деди мурожаатчи.
    «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати «Дарё» мухбири билан суҳбатда «Йўламатол» маҳалласидан тушган мурожаат бўйича изоҳ бераркан, фуқароларнинг симёғочлари ўзларидан бесўроқ олиб кетилиб, бошқа жойга ўрнатилиши ёлғонлигини таъкидлади.

    Мавзуга доир:

    • Президентга «андижонча спектакл» қўйилгани ростми?
    • Пастдарғомда «1000 та жўжа боқиб, камбағалликдан қутулган йигит» маҳалла раисининг ўғли, туман прокурори эса шу «спектакл» муаллифларидан бири бўлиб чиқди

    16.09.2020, 21:56   Изоҳ (0)   17863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов оламдан ўтди

    16.09.2020, 21:39

    Самарадан яна мингга яқин ўзбекистонлик поездда олиб келинди

    16.09.2020, 21:34

    Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида пул эвазига университетларга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ҳибсга олинди

    16.09.2020, 21:10

    Россия бир миллиондан ортиқ ўзбекистонлик муҳожирни амнистия қилиши мумкин

    16.09.2020, 20:57

    Хоразмда оилавий жанжал оқибатида 44 ёшли эркак хотинини бўғиб ўлдирди

    16.09.2020, 20:36

    Тошкентдаги иккита мактаб очилганидан икки кун ўтиб карантинга ёпилди

    16.09.2020, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.