• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этганини айтганди. Бунинг (расман) ёлғонлиги исботланиши учун икки ой керак бўлди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов 6 июль «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастурида қилган чиқишида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар орасида 14 ёшли бола ҳам борлигини айтиб ўтган эди.

    «Халқ ҳам тушуниши, вазиятнинг қанчалик жиддий эканлигини англаши лозим. Агар бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганларнинг 13 фоизи 40 ёшгача бўлган фуқаролар бўлса, минг афсуслар бўлсинким, вафот этганларнинг 3 фоизи 20 ёшгача бўлганлардир — қурбонлар орасида 14 ёшли бола бор», — деганди профессор Оқилов вазият жиддийлигини тушунтираркан.

    Профессор Оқилов бу интервьюни ҳамкасби профессор Анвар Алимов билан бирга 6 июль куни тонгда берган ва, катта эҳтимол билан, Ўзбекистондаги коронавирус эпидемиясининг 5 июлдаги якунларига доир расмий рақамларга асосланиб фикр билдирган. 5 июль якунларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 33 киши вафот этган эди.

    Оқилов ўз сўзида вафот этганларнинг 3 фоизи 20 ёшгача бўлган фуқаролар экани таъкидлайди — 33 нинг 3 фоизи 1 га тенг. Яъни, профессорнинг сўзларидан англашиладики, 5 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганларнинг камида бир нафари 14 ёшли бола.

    Ўша вақтда Оқиловнинг ушбу баёноти ҳақиқатга зидлигини исботлаш имкони бўлмаган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳам, Оқиловнинг ўзи ҳам, бошқа расмийлар ҳам «расмий статистика тўлиқ» берилаётгани, давлат «маълумотларни яширишдан манфаатдор эмас»лигини таъкидлаб келган бўлса-да, аслида ССВ дастлабки 33 та ўлим ҳолатининг камида олтитасида вафот этганларнинг ёшини эълон қилмаган.

    Хусусан, коронавируснинг Ўзбекистондаги 8, 10, 11, 12, 13 ва 19-қурбонлари ёши кўрсатилмаган (9 ва 12-қурбоннинг жинси ҳам номаълум — 12-қурбоннинг жинси эркаклигини у юк машинаси ҳайдовчиси бўлгани таъкидланганидангина тахмин қилиш мумкин). Шу боис, Оқиловнинг «14 ёшли бола ҳам ўлган» қабилидаги баёноти ёлғон эканлигини кўрсатиш жамоатчилик учун ўша вақтда имконсиз бўлган.

    «Дарё» интернет-нашри профессор Оқиловнинг баёноти ТВ орқали берилгач, 6 июль куниёқ (кейинчалик яна бир неча марта), Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан коронавируснинг Ўзбекистондаги қурбонлари статистикасига доир маълумотларни, хусусан, барча вафот этганлар (ўша вақтда 33 нафар)нинг ёши, жинси ва вафот этган санасига доир барча маълумотларни сўраган, бироқ тегишли сўровга жавоб берилмаган.

    «Ўзбекистонда коронавирус асоратлари оқибатида болалар вафот этмади»

    Ҳабибулла Оқиловнинг баёнотидаги «вафот этган» 14 ёшли бола Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган расмий статистика маълумотлари бўйича аслида вафот этмагани, «Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 14 ёшли бола вафот этган» деган таъкид расман ёлғон эканлиги «Ўзбекистон 24»даги интервью эфирга кетганидан икки ой ўтиб исботини топди. Қандай қилиб?

    Июль ойи ва август бошидаги «коронавирус ваҳимаси» босилгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, ушбу вазирлик ҳузуридаги штабнинг турфа аъзолари ҳам касалланиш статистикасига доир тафсилотли рақамларни эълон қила бошлади. Хусусан, 6 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда коронавирусдан асосан қайси ёш тоифасидагилар вафот этаётганига доир статистикасини эълон қилди.

    Унга кўра, 6 сентябрь ҳолати бўйича (қурбонлар умумий сони 345 нафар) вафот этган беморларнинг олти нафари (0 ёшдан) 30 ёшгача бўлган фуқаролардир. ССВ матбуот хизматининг «Дарё» сўровига асосан аниқлик киритишича, бунда 30 ёшга тўлган бемор ҳам «30 ёшгача бўлганлар» тоифасига киритилган. ССВ томонидан эълон қилинган ўлим ҳолатлари орасида ҳақиқатан ҳам олтита 30 ёшгача бўлган бемор бор.

    Жумладан, 9 июлда Жиззах шаҳрида яшаган 28 ёшли М.О. исмли аёл, 29 июлда Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. исмли аёл, 4 августда Сергели туманида яшаган 30 ёшли Б.А. исмли эркак, 6 августда Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. исмли аёл, 17 августда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. исмли аёл ва 22 августда Тошкент шаҳрида яшаган 29 ёшли Б.Л. исмли эркак вафот этгани маълум қилинган.

    ССВ матбуот хизматининг 6 сентябрдаги ахборотидан аввалроқ, 28 август куни вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган «болалар орасида коронавирус инфекциясининг ўта оғир кечиши ва ўлим ҳолати бўлмаган»ини таъкидлаб, профессор Ҳабибулла Оқиловнинг «14 ёшли бола ўлгани» ҳақидаги баёнотини рад этди.

    Абдусаматова хоним «Дарё» мухбири билан суҳбатда профессор Оқилов 6 июлдаги чиқишида техник хато бўлгани, «у ерда 14 ёшли бола эмас, 44 ёшли фуқаро бўлгани»ни айтиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳам профессор Оқилов ўшанда адашгани, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола бўлмаганини айтиб ўтди. Лекин нега бу баёнот ўтган икки ой давомида аниқ-тиниқ рад этилмаганига аниқлик киритилмади.

    Хулоса ўрнида

    Муаммо профессор Ҳабибулла Оқилов ёки у айтган «14 ёшлининг ўлими» аслида бўлмаганида эмас (аввало, ҳамма соғ-саломат бўлсин!). Муаммо — зарур ахборотнинг ўз вақтида ва лозим даражада берилмаслигида, муаммо — Ўзбекистоннинг бош янгиликлар телеканали эфирида берилган нотўғри баёнот икки ой давомида «ҳақиқат» мақомида осилиб туришида, муаммо — «фейк-хабар тарқатган блогер/фуқарога қарши кураш»га шай давлат ташкилотлари бу ёлғонни кўрмаслигида.

    Мавзуга доир: Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги ЮКШда бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқ

    15.09.2020, 18:37   Изоҳ (0)   35939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Никарагуа президентини Мустақиллик куни билан табриклади

    15.09.2020, 18:34

    Нурмат Отабеков: Кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши коронавируснинг белгиларидан бири бўлиши мумкин

    15.09.2020, 17:48

    ИИВ подполковниги Абдураҳмон Пардиев 52 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди

    15.09.2020, 17:24

    Тошкент вилоятида Damas’лар қатнови тикланди

    15.09.2020, 17:12

    Бош прокуратура Академияси магистратурасига танлов ҳар бир ўрин учун 10 нафар номзодни ташкил этди

    15.09.2020, 16:59

    Бухорода оилавий жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетди, воқеа иштирокчиларидан бирини Cobalt’да қасддан босиб кетишга уринишди (видео)

    15.09.2020, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.