• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Афғонистон томонидан Ўзбекистонга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз» — «Толибон» вакили

    Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мазкур музокаралар доирасида «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Биродар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, минтақадаги вазият ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашган эдик.

    Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимий равишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Жаноб Мирзиёевнинг тинчликни таъминлаш борасидаги кўрсатмалари, йўналишлари биз учун қадрли. Чунки расмий Тошкент бу ташаббуси билан нафақат Афғонистон ёки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё халқларига тинчлик ва осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилганини яхши биламиз. Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол.

    Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар йўналиши бўйича темир йўл, Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли ишлар Афғонистон учун ҳам зарур ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришда муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

    Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Афғонистонда фаолият юритади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш хам муҳим масала. Бу жиҳатни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда асосий диққатни шунга қаратамиз.

    Хабарингиз бор, бундан бир неча ой муқаддам Доҳада «Толибон» ҳаракати ва АҚШ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Шу қадамларнинг ўзиёқ «Толибон» ҳаракати тинчлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Биз келишув шартларини бажарамиз, албатта. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз.

    Ишончим комилки, Ўзбекистон билан қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланади. Илиқ ва самимий муносабатлар ҳар икки мамлакат барқарорлиги учун хизмат қилади. Яна шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, келгусида афғон заминида радикал кайфиятдаги гуруҳ ва ташкилотлар, террорчилик гуруҳлари бўлишига йўл қўйилмайди. Тинчлик келишувида нафақат «Толибон», балки Америка томонининг хам мажбуриятлари бор.

    Унга кўра, расмий Вашингтон Афғонистондан ўз ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетади. Ҳарбийлар мамлакатни тарк этгач, биз Афғонистонни осудалик, тинчлик уйига айлантирамиз. Мамлакатда барқарорлик ҳукм суришига эришамиз.

    Сир эмас, сўнгги йилларда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайронагарчиликлар кузатилди, афғон халқининг ҳаёти издан чиқди. Ана шу уруш талафотларини бартараф этишда қўшни мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиёнинг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон томони яқиндан ёрдам бераётганини қадрлаймиз.

    Мулла Абдул Ғани Биродар, «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари

    Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Қурбон ҳайити муносабати билан уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлаган, шунингдек, афғонлараро инклюзив музокаралар олиб бориш учун 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинганини ижобий баҳолаганди.

    Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди

    15.09.2020, 09:43   Изоҳ (0)   51042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ички ишлар ходимлари сотувчилардан ҳаво шарларини тортиб олиб, уларни учириб юборганига изоҳ берилди

    15.09.2020, 09:28

    Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги ЮКШда бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқ

    15.09.2020, 09:04

    Ўзбекистон қонунчилигидаги ибодат либосига доир қоида бекор қилиниши кутилмоқда

    15.09.2020, 08:35

    Камбағалликка қарши курашаётган сўзана. Нуроталик ҳунарманд билан суҳбат

    15.09.2020, 08:20

    Ўқувчи ёки ўқитувчида COVID-19 қайд этилса нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди

    15.09.2020, 07:19

    Фарғонада 162 та, Самарқандда эса 38 та мактабда анъанавий дарслар бошланди

    15.09.2020, 01:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.