Пайариқ туман СЭО маркази томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 1860 нафар педагог-ходим COVID-19 вирусига тест топширган бўлиб, ҳозирча барча жавоблар чиқмаган. Биринчи куни тест топширган 576 нафар педагог-ходимдан 60 нафарида коронавирус аниқланган, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги.
Коронавирус ташхиси қўйилган ўқитувчиларга нисбатан провизор госпиталига ётқизилиши ва профилактик тадбирларнинг ўтказилиши бўйича хулоса берилган.
Тумандаги 47 810 нафар ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилган. Улардан 35 850 нафар ота-она анъанавий таълим шаклини, 11 959 нафар ота-она эса фарзандлари онлайн таълим олишини танлаган.
Маълумот учун, Пайариқ туманида 99 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатади.
Аввалроқ Самарқанднинг Жомбой туманида 40 нафар ўқитувчида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.