• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 578 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19 қурбонлари сони 400 нафарга етди

    Ўзбекистонда 11 сентябрь соат 23:30 дан 12 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 578 та ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46850 нафарга етди. Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 1,2 фоизи 12 сентябрга тўғри келди.

    ССВ ҳисоби бўйича 386, «Дарё» ҳисоби бўйича 400 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 386, «Дарё» ҳисоби бўйича 400 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 578 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 297 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 162 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 53 нафар;
    • Андижон вилоятида — 21 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 20 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 8 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 7 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 5 нафар;
    • Навоий вилоятида — 3 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 10 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Ўша йиғилиш ўтказилган кундан сўнг бешинчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 370 тадан ошди. Бу беш куннинг бари охирги 5 кунга тўғри келди.

    Тошкент шаҳрида 297 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда сентябрь ойида энг кам касаллик аниқланган кунда 109 та (3 сентябрь), энг кўп касаллик аниқланган кунда 510 та (11 сентябрь) янги ҳолат рўйхатга олинди. Сентябрнинг 12 кунида Тошкентда касалланганлар сони 2902 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 12 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 28454 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,7 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 162 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрда Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1407 нафарга кўпайиб, умумий касалланганлар сони 8612 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 18,3 фоизига тенгдир. Уч кундан буён умумий касалланганлар сони бўйича Тошкент вилоятининг кўрсаткичи 0,1 фоизга кўтарилиб бормоқда.

    Самарқанд вилоятида 53 кишида коронавирус аниқланди. Бу охирги 35 кун ичидаги (9 августдан бошлаб) вилоятда энг кўп касаллик аниқланган кун бўлди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 2 ва 8 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида касалланганлар сони 188 нафарга кўпайди. Уларнинг 100 нафари охирги 2 кунга тўғри келди. Бир кун аввал вилоятнинг Жомбой туманида 40 нафар ўқитувчида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди, энди Пайариқда ҳам 60 нафар педагог-ходим COVID-19 юқтириб олгани маълум бўлди.

    Андижон вилоятида 21 кишида COVID-19 қайд этилди. Бу вилоятда 1 августдан сўнг энг кўп касаллик аниқланган кун бўлди. 1 августдан кейин ўтган 41 кун ичида Андижонда 36 марта янги касалланиш ҳолатлари қайд этилганди, лекин бу кунларнинг биронтасида коронавирусга чалинганлар сони 20 нафарга ҳам етмаганди. Сентябрь ойида вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 98 нафарга кўпайди ва Андижонда касалланганларнинг умумий сони 1308 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Хоразм вилоятида 20 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрнинг 12 кунидан 7 тасида вилоятда янги касалланганлар рўйхатга олинди. Ой давомида COVID-19 қайд этилганлар сони 53 нафарга кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 523 нафарга етди. Хоразм вилояти коронавирусга чалинганлар сони бўйича Навоий вилоятидан ўтиб кетди.

    Бухоро вилоятида 8 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойида вилоятда касалликка чалинганлар сони 37 нафарга кўпайди. Бухородаги умумий коронавирусга чалинганлар сони эса 1083 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистон бўйича COVID-19 қайд этилиш ҳолатларининг 2,3 фоизи Бухорода аниқланган.

    Қашқадарё вилоятида 7 кишида касаллик қайд этилди. Сентябрнинг саккиз кунида вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони ҳозирда 1026 нафарга етди. Қашқадарё бир кунлик тушишдан сўнг коронавирусга чалинганлар сони бўйича яна Намангандан ўтиб кетди.

    Сурхондарё вилоятида 5 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сентябрь ойида фақат охирги 4 жуфт санада касалликлар қайд этилди 6 сентябрда 9 та, 8 сентябрда 1 та, 10 сентябрда 5 та. Сурхондарёда ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони 651 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 1,4 фоизи Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

    Навоий вилоятида 3 кишида коронавирус аниқланди. ССВ жадвали бўйича вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 517 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 1,1 фоизига тенг деганидир.

    Фарғона вилоятида 2 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда фақат 6, 8 ва 10 сентябрь кунлари янги ҳолатлар рўйхатга олинмади. Ой давомида Фарғонада касалланганлар сони 33 кишига кўпайди. Фарғонадаги жами касалланганлар сони 356 нафарни ташкил этмоқда. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 0,75 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилояти 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 69 ёшли V.Т. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Паркент туманида яшаган 65 ёшли М.Н. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. исмли эркак вафот этган. Ушбу бемор «Дарё» ҳисоби бўйича Ўзбекистонда коронавируснинг 400-қурбони бўлди.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 386 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 400 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
    • Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев;
    • Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан COVID-19 касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот бўйича руҳий касалликлар диспенсерига оғир аҳволда юборилган ва шу ерда вафот этган 39 ёшли Ф.Рустамов.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 706 нафарга етди. Бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 3 нафарга кўп деганидир, 24 соат ичида эса ССВ 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берганди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 23,9 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 488 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу сўнгги 15 кун ичида энг кўп бемор соғайган кун бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 275 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 156 нафари Тошкент вилоятида;
    • 21 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 9 нафари Наманган вилоятида;
    • 8 нафари Бухоро вилоятида;
    • 7 нафари Андижон вилоятида;
    • 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 2 нафари Фарғона вилоятида;
    • 2 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Икки кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ. Аммо 5—9 сентябрь кунлари даволаниш кўрсаткичи пандемия даврида илк марта 94 фоизга чиққанди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2953 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Беш кун аввал даволанишни давом эттираётган беморлар сони 2027 нафарни ташкил этаётганди. Энди эса сўнгги 17 кун ичидаги энг ёмон кўрсаткичга чиқди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1967 нафар. Навоийда 10, Жиззахда 10, Фарғонада 11, Қорақалпоғистонда 16, Сурхондарёда 20, Сирдарёда 33, Бухорода 33, Хоразмда 40, Қашқадарёда 60, Андижонда 79, Наманганда 79, Самарқандда 206 ва Тошкент вилоятида 389 нафар бемор қолди.

    12.09.2020, 23:52   Изоҳ (0)   112216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оҳангаронда қоп ичида гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

    12.09.2020, 23:14

    «Авто 60 ой» иши бўйича суд жараёнлари вилоятларда давом эттирилади

    12.09.2020, 22:34

    Адлия тизимидаги ходимлар хизмат сафари вақтида кимнингдир «меҳмони» бўлса, ўша куниёқ ишдан ҳайдалади — Адлия вазири

    12.09.2020, 22:14

    Тошкентда мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган 4 та мактаб фойдаланишга топширилди

    12.09.2020, 21:59

    ИИВ расмийси: Ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксариятига жабрланувчиларнинг ўзи сабабчи бўлиб қолмоқда

    12.09.2020, 21:28

    «Ўзгидромет» 13 сентябрда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    12.09.2020, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.