• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Сенати Янгиҳаёт ва Давлатобод туманларини ташкил этиш ҳақидаги қарорларни тасдиқлади

    Ўзбекистон Сенати 11 сентябрь куни бўлиб ўтган еттинчи ялпи мажлисда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт ва Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш ҳақидаги қарорларни тасдиқлади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Маълум қилинишича, Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, «Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида»ги Олий Мажлис Сенатининг қарори тасдиқланди.

    Мавзуга доир: Сергелидаги Янги ҳаёт кичик тумани майдони пойтахт ва Тошкент вилоятидаги 6 туман ҳудуди ҳисобига кенгаяди

    Унга кўра, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил май ойида Зангиота ва Сергели туманларига ташрифи давомида жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан илгари сурилган эди. Ушбу таклиф жорий йил июль ойида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланиб, Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш масаласи халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти Кенгашлари томонидан маъқулланган.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Янгидан барпо этилаётган Янгиҳаёт туманига Тошкент шаҳридан 2131,2 гектар ҳамда Тошкент вилоятидан 2288,4 гектар, жами 4419,6 гектар ер майдони ажратилиб, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегаралари мувофиқлаштирилмоқда.

    Бу билан Янгиҳаёт туманида 115 та саноат корхонаси, 277 та хизмат кўрсатиш корхонаси, 1148,8 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ва 388,8 гектар аҳоли томорқа ерлари назарда тутилган.

    Янги ташкил этилаётган туман Тошкент шаҳар бўйсунувидаги туманлар тоифасига киритилиб, аҳолиси 147 минг нафарни ташкил этиб, шаҳар аҳолисининг 5,8 фоизини қамраб олади. Шунингдек, 47 та штат бирлигидан иборат туман ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг туман бўлимлари ташкил этилиши натижасида бошқарув самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

    Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш мақсадида туманни комплекс ривожлантириш ва келгусида истиқболини белгилаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиши белгиланган.

    Шунингдек, мажлисда «Наманган вилоятининг Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги Олий Мажлис Сенати қарори ҳам тасдиқланди.

    Мавзуга доир: Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани қайта ташкил этилади

    Таъкидланишича, Давлатобод туманига 1977 йил 29 августда асос солинган. Унинг ҳудуди 1125 гектарни ташкил қилган бўлиб, Олий Мажлиснинг 2003 йил 12 декабрдаги қарорига асосан туман тугатилган ва 2004 йил 1 январдан Наманган шаҳри таркибига қўшиб юборилган эди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Муҳокама қилинган Сенат қарорига кўра, Наманган шаҳри ҳудудининг 4686 гектар (26 фоиз) ер майдонида Давлатобод тумани ташкил этилиб, илгари 2004 йилгача фаолият кўрсатган Давлатобод тумани ҳудудига нисбатан қарийб 4,2 баробарга кенгайтирилмоқда.

    Шу билан бирга, Давлатобод тумани шаҳар таркибидаги туман тоифасига киритилиб, 21 та штат бирлигидан иборат туман ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг барча туман бўлимлари ташкил этилиши белгиланмоқда.

    Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудида 25 та маҳалла фуқаролари йиғини, 33 850 та хонадон, 421 та кўп қаватли уй, 3 та касб-ҳунар коллежи, 18 та умумтаълим мактаби, 24 та мактабгача таълим муассасаси, 5 та тиббиёт муассасаси, 1280 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 698 та хизмат кўрсатиш объекти, 429 та саноат корхонаси ҳамда 2 та маданий мерос объекти мавжуд. Мазкур туман аҳолиси 149,6 минг нафарни ташкил этиб, Наманган шаҳар аҳолисининг 23,8 фоизини қамраб олади ва истиқболда замонавий кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига урбанизация жараёни жадаллашишига, шунингдек, янги инфратузилма объектларининг барпо этилиши ва аҳолига хизмат кўрсатиш тизими янада ривожланишига хизмат қилади.

    11.09.2020, 21:58   Изоҳ (0)   36927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонга ҳаво йўллари орқали борган ўзбекистонликларга қандай талаблар қўйилиши маълум қилинди

    11.09.2020, 21:33

    Ўзбекистонда фуқаронинг расмидан унинг розилигисиз фойдаланиш тақиқланиши мумкин

    11.09.2020, 20:59

    Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари биринчи ярим йилликда 64,9 трлн сўмни ташкил этди

    11.09.2020, 19:59

    «Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    11.09.2020, 19:36

    «Ҳолатни жуда яхши деб айтолмайман». Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси касалликка чалинишлар сони ортаётганига изоҳ берди

    11.09.2020, 18:47

    Саида Мирзиёева ўғилли бўлди. Унга бобосининг шарафига Шавкат исми қўйилди

    11.09.2020, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.