• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда икки эркакни дўппослаган қиз шаънини ҳимоя қилганини айтмоқда. У таэквондо ва волонтёрлик билан шуғулланади

    Наманганда икки нафар эркакни дўппослаган қиз шаънини ҳимоя қилганини айтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    Гулсанам Алижонованинг айтишича, воқеа 2020 йил 25 июнь куни содир бўлган.

    — Андижонга турмушга чиққан опамни кузатгани боргандим. Қўлимда унинг 10 ойлик чақалоғи, сумкалари бор эди. Опам таксичи билан гаплашаётганди. Шу пайт ёнимизга Spark машинаси яқинлашди. Унинг ичидаги йигитлардан бири футболка ва шортикда бўлганим учун масхаромуз қилиқ қилди. Қилиғига яраша жавоб бердим. Шунда у сўкиниб ўтиб кетди, буни опам ҳам эшитди. Гаплашилаётган такси машинасида ортидан етиб бордик. Сўкинган йигитнинг олдига бориб, тортишиб турсак, футболкамга ёпишди. Шундан кейин олатасир бошланиб кетди. Улардан бири гўё бизни ажратмоқчи бўлиб, менга қапишиб олди, унга ҳам жавоб қайтардим. Хуллас, уларнинг иккиси икки томонга қараб кетди.

    Таксининг олдига қайтиб борсак, машинада қолган йигитлар ҳайдовчини ўртага олиб, дўппослаётган экан. Бизни кўриб, машинага ўтириб, кетиб юборишди. Опам бўлган ҳолатни телефонига олганди. Таксичи ака «буни бўлган ишнинг гувоҳлиги сифатида жиянимга ҳам ўтказиб беринг» деганди. Шундан сўнг видео тарқалиб кетди, — дейди Гулсанам.

    Гулсанам 23 ёшда, ҳозирда Наманган давлат университетининг жисмоний маданият йўналиши сиртқи бўлимида, 3-босқичда таҳсил олади. Оилада 6 нафар фарзанднинг кенжаси. Бокс, каратэ билан шуғулланган. Икки йилдан бери таэквондо WTF бўйича машғулотларга қатнаб келади. Шу йўналишда Ўзбекистон биринчилиги совриндори, Наманган опен турнири ғолиби. 2020 йил баҳор ойида Туркияда бўлиб ўтган халқаро мусобақа иштирокчиси.

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    — Спортчиман, мен ҳозирда шуғулланаётган спорт тури аслида совуққонликка, ўзини ирода қилишга ўргатади. Лекин ойимдан кетиб сўкинишларига чидолмадим. Онам ўзи анчадан бери хасталикдан қийналадилар, шу ботди шекилли, — дейди Гулсанам.

    Гулсанам кейинги пайтларда волонтёрликда ҳам  ўзини синаб кўрмоқда. Норин тумани ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш билан машғул бўлган.

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    Фото: Тоирбек Комилжонов

    — Ҳисоблаб кўрсам, пандемия бошланганидан бери тумандаги 500 га яқин хонадонга кириб чиқибман. Бундай эзгу ишлардан, кўпчиликка нафим тегаётганидан, уларнинг дуоларини олаётганимдан қувонаман. Фақат мана бу бўлиб ўтган кўнгилсиз ишлар мени ҳам, уйдагиларни ҳам анча толиқтирди, — дейди у.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Г.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:Наманганда икки эркакни дўппослаган 23 ёшли қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

     

    09.09.2020, 19:36   Изоҳ (0)   96212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади

    09.09.2020, 18:59

    Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига «Президент совғаси» қачон топширилиши маълум қилинди

    09.09.2020, 18:35

    Ўзбекистонда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия олувчи шахслар тоифаси кенгайтирилди

    09.09.2020, 18:11

    Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди

    09.09.2020, 17:58

    Ҳисоб палатаси шуъба мудири Жалақудуқ туманига ҳоким этиб тайинланди

    09.09.2020, 17:40

    Тошкентда 14 сентябрдан совуқ сув ўчирилади. Тўлиқ жадвал эълон қилинди

    09.09.2020, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.