• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 8 сентябрь куни 443 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони ҳам, ўлимлар сони ҳам кўпайди

    Ўзбекистонда 7 сентябрь соат 23:30 дан 8 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 443 та ҳолат қайд этилди. Бу 23 августдан бери энг юқори натижа ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44418 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 360, «Дарё» ҳисоби бўйича 373 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 360, «Дарё» ҳисоби бўйича 373 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 443 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 317 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 94 нафар;
    • Андижон вилоятида — 14 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 9 нафар;
    • Наманган вилоятида — 6 нафар;
    • Навоий вилоятида — 2 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 1 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Ўша йиғилиш ўтказилган кундан сўнг биринчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 370 тадан ошди.

    Тошкент шаҳрида 317 кишида коронавирус аниқланди. Бу пойтахтда сентябрь ойида энг кўп касаллик аниқланган кун бўлди. Тошкентда охирги марта 23 августда кунлик касалланганлар сони 300 нафардан ошганди. Сентябрнинг 8 кунида Тошкентда касалланганлар сони 1500 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 11 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 27052 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,9 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 94 кишида COVID-19 аниқланди. 8 кун ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 772 нафарга кўпайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона, Хоразм, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида эпидемия мавсуми бошидан буён бунча касаллик аниқланмаган. Тошкент вилоятида касалликка чалинганлар сони 7977 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 17,95 фоизига тенгдир.

    Андижон вилоятида 14 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда 6 кундан буён узлуксиз равишда касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ушбу кунлар ичида биринчи марта кунлик касалланганлар сони 10 нафардан ошди. Андижонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1254 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Бухоро вилоятида 9 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 3 сентябрдан буён энди янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинди. Бухородаги умумий касалланганлар сони эса 1070 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 2,4 фоизи Бухорода аниқланган.

    Наманган вилоятида 6 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойининг 5 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 31 кишига кўпайди. Вилоятда касалланганлар сони 940 нафарга етди.

    Навоий вилоятида 2 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сентябрда иккинчи марта янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. Навоийда коронавирусга чалинганлар сони 512 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 1,15 фоизига тенг деганидир.

    Сурхондарё вилоятида 1 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 6 сентябрь куни 9 кишида COVID-19 қайд этилган. Ойнинг бошқа кунларида касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Сурхондарёда ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони 641 нафарга етди. Бу Жиззах (163 бемор) ва Хоразм (484) вилоятларидаги жами касалланганлар сонига (647) деярли тенг.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, 8 сентябрь куни вафот этган «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси ва Миришкор тумани ҳокимларининг ўлимига коронавирус асоратлари сабаб бўлгани маълум бўлди. Кун давомида 8 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берилди. Бунгача биринчи ва охирги марта 25 август куни 8 та ўлим юз берганди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 72 ёшли I.К. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази директори Иброҳим Ўринбоев 74 ёшида вафот этди.

    Фото: ССВ

    Иброҳим Ўринбоев 1946 йил 11 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1970 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси врач-эпидемиологи сифатида бошлаб, қатор тизим муассасаларида масъулиятли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвонига сазовор бўлган.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлиги бутун меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Уринбаев Ибрагим Зайлиевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», – дейилади вазирлик хабарида.

    ССВ хабарида Иброҳим Ўринбоевнинг ўлими сабаби айтилмаганди. Вазирлик ўзининг кейинги хабарларидан бирида Учтепа туманида яшаган 74 ёшли I.У. исмли эркак коронавирусга чалингач вафот этгани ҳақида ахборот берди. Бу билан вазирлик Иброҳим Ўринбоев ҳам коронавирус қурбони бўлганини тасдиқлади.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.I. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко вафот этди. Унинг ўлими ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Фото: «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти

    Маълумот учун, Сергей Вюненко 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евросиё Инновацион университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда «Қозоғистон алюмин» акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

    Сергей Вюненко 2017 йилдан бошлаб «Ўзметкомбинат» АЖда иш бошлаган. Дастлаб комбинат бош муҳандиси, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йилдан эса «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув раиси вазифаларида меҳнат қилиб келган.

    Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев Сергей Вюненконинг хотирасига бағишланган митингда комбинат бошқаруви раиси коронавирус оқибатида вафот этганини билвосита таъкидлаб ўтган.

    «Пандемиянинг асоратларини енгиллатиш учун Сергей Анатолевич нафақат комбинатда, балки шаҳримизда ҳам кўп ишларни амалга оширди. У юзлаб инсонлар соғлиғини, керак бўлса ҳаётини асрашга катта ҳиссасини қўшди. Афсуски, ўзини асролмади. Унинг ёрқин хотираси қалбларимиз яшайди» – дейди Зафар Файзуллаев.

    «Дарё» манбаси ҳам Сергей Вюненко коронавирус асоратидан вафот этганини тасдиқлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ўлим бўйича ахборот бермади.

    Олтинчи ўлим. Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев 8 сентябрь куни вафот этди.

    Фото: Миришкор тумани ҳокимлиги

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумда икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги қайд этилганини маълум қилган. Аммо ЎзАнинг хабар беришича, туман ҳокимида коронавирусдан даволанаётган бўлган.

    Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 мартдан бери Миришкор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди. У Миришкор тумани ҳокимлигига келгунга қадар кўп йиллар давомида Қарши тумани ҳокими бўлган.

    Еттинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. исмли аёл вафот этган.

    Саккизинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 360 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 373 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко;
    • Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун олдин аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 654 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 628 нафарга тушди. Бу вақт ичида ССВ 6 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 29 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    8 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида 304 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Сентябрда учинчи марта кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан паст бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 181 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 97 нафари Тошкент вилоятида;
    • 8 нафари Бухоро вилоятида;
    • 7 нафари Андижон вилоятида;
    • 6 нафари Наманган вилоятида;
    • 5 нафари Сурхондарё вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Уч кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2160 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Коронавирусдан даволанишни давом эттираётган беморлар сони чўққига чиққан — 29 июль куни беморлар сони 9517 нафар эди. 1,5 ойга яқин вақт ичида уларнинг сони қарийб 4,5 баробарга камайди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1535 нафар. Фарғонада 5, Хоразмда 7, Навоийда 8, Жиззахда 10, Қорақалпоғистонда 12, Сурхондарёда 19, Қашқадарёда 30, Сирдарёда 31, Бухорода 33, Наманганда 36, Андижонда 43, Самарқандда 119 ва Тошкент вилоятида 272 нафар бемор қолди.

    08.09.2020, 23:55   Изоҳ (0)   141471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кунига 30−40 мингта коронавирусга тест ўтказилаётгани маълум қилинди

    08.09.2020, 23:47

    Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб қўйди. Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади (видео)

    08.09.2020, 23:22

    Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларининг минимал нархи оширилиши мумкин

    08.09.2020, 23:11

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Пастдарғомда ўғлини камбағал қилиб кўрсатган маҳалла раиси билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун борди

    08.09.2020, 22:59

    Фарғонада 8 сентябрь куни 2 балли зилзила кузатилди

    08.09.2020, 22:45

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Президент қарори билан тугатилмоқда

    08.09.2020, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қорасарой” турар жой мажмуаси аҳолиси ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганидан норози. Аҳолига кўра бу уйларнинг қурилиши ноқонуний ҳисобланади

    Ўзбекистон | 13 май, 18:50

    Фарғонада қўшнисини ўлдириб, ёқиб юборган йигитга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:45

    Италиялик рассом кўринмас ҳайкалини 18 минг долларга сотди

    Дунё | 13 май, 18:35

    Ўзбекистонда қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

    Ўзбекистон | 13 май, 18:25

    Актёр Том Круз ҳеч қандай хавфсизлик воситаларисиз Лондон кинотеатри чўққисига чиқди

    Кино | 13 май, 18:15

    Тарихдаги энг бой спортчи банкротга учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Дунё | 13 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.