Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо 2020/21 йилги мавсумни «Барселона»да ўтказади, дея хабар қилмоқда Marca.
Каталонлар янги бош мураббийи Рональд Куман «Барселона» раҳбариятига бразилиялик футболчига ишонч билдирмоқчи эканини маълум қилган.
Клуб раҳбарияти ҳолатни таҳлил қилиб чиққан ва 28 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолиш қарорига келган.
«Барселона» фақатгина Коутиньо учун катта пул таклиф қилинган ҳолатда уни сотишга рози бўлиши мумкин, бироқ коронавирус инқирози туфайли бунинг деярли иложи йўқлигини тахмин қилинмоқда.
2019/20 йилги мавсумда футболчи «Бавария» сафида ижара асосида ҳаракат қилди ва мюнхенликлар билан требл қайд этди. Коутиньо Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Барселона»га қарши ўйинда (8:2) дубль муаллифига айланганди.
Футболчи таътилни муддатидан аввал тугатиб, 4 сентябрь куни «Барселона» тасарруфига етиб келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)