• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 30 август куни 368 кишида коронавирус аниқланди. Етти киши вафот этди

    Ўзбекистонда 29 август соат 23:30 дан 30 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 368 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет олтинчи кун касалланганлар сони 400 нафарга етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 41528 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 315, «Дарё» ҳисоби бўйича 325 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 315, «Дарё» ҳисоби бўйича 325 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 368 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 170 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 94 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 38 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 22 нафар;
    • Андижон вилоятида — 16 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 10 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 10 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 4 нафар;
    • Наманган вилоятида — 2 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 2 нафар.
    Кун давомида 10 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 22 августдан сўнг касаллик қайд этилган ҳудудлар 10 тага етмаётганди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқлангани, карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда ушбу рақам назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

    Тошкент шаҳрида 170 кишида коронавирус аниқланди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (25 август) 61 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатлар билан бирга) 10 889 та янги ҳолат аниқланди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 25 304 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 60,9 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 94 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан 25 августгача фақатгина бир марта (23 август куни) касалланиш ҳолатлари 100 тага етмаганди. 26 августдан бошлаб эса Тошкент вилоятида ҳар куни 92 тадан 98 тагача янги ҳолатлар рўйхатга олинмоқда. Август ойининг 30 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 4288 кишига кўпайди ва 7114 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатларининг 17,1 фоизи Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.

    Самарқанд вилоятида 38 кишида коронавирус аниқланди. Бу охирги икки ҳафтада вилоятда энг кўп касаллик аниқланган кун бўлди. Август ойининг ортда қолган 30 кунидан 23 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланиб, касалланганлар сони 780 кишига кўпайди. Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида эпидемия мавсуми бошидан бери бунча касалланиш ҳолати кузатилмаган. Самарқандда жами касалланиш ҳолатлари 1718 нафарга етди.

    Сирдарё вилоятида 22 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 14 августдан бери энди янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Унгача эса август ойининг дастлабки икки ҳафтасида Сирдарёда 10 кунда касалланиш ҳолатлари қайд этилганди. Август ойи давомида Сирдарёда 180 кишида COVID-19 аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 23,6 фоизига тенгдир.

    Андижон вилоятида 16 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда охирги 45 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 4 марта — 25 июль, 8 август, 15 август ва 28 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижонда деярли ҳар куни COVID-19’га чалинганлар аниқланаётган бўлса-да, 16 августдан шу кунгача касалланганлар сони 5 нафардан ошмаётганди. Август ойида вилоятда 207 кишида коронавирус қайд этилди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 1202 нафарга етди.

    Бухоро вилоятида 10 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда август ойида коронавирусга чалинганлар сони 218 кишига кўпайди. Бухородаги жами касалланиш ҳолатларининг 20,8 фоизи август ойига тўғри келди.

    Қашқадарё вилоятида 10 кишида касаллик қайд этилди. Охирги 12 кун ичида вилоятда 10 кунда янги беморлар рўйхатга олинди. Умуман олганда август ойида Қашқадарёда 244 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 26 фоизига тенгдир.

    Сурхондарё вилоятида 4 кишида коронавирус аниқланди. Август ойида вилоятда 96 кишида касаллик қайд этилди. Бу Сурхондарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 15,2 фоизига тенгдир.

    Наманган вилоятида 2 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг 18 кунида Наманганда янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Бу кунларда жами 162 кишида коронавирус аниқланди. Таққослаш учун, Жиззах вилоятида эпидемия мавсуми бошидан бери 155 кишида коронавирус қайд этилган.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2 кишида коронавирус аниқланди. Республикада охирги 2 ҳафтада 6 марта янги касалланиш ҳолатлари рўйхати олинган бўлса, бу кунларнинг биронтасида янги беморлар сони 4 нафардан ошмади.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини маълум қилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида коронавирусдан даволанаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов ҳам 30 август куни оламдан ўтди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 84 ёшли И.А. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 47 ёшли Б.Э. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида коронавирус оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини Маданият вазири Озодбек Назарбеков тасдиқлади. Аммо бу ҳолат бўйича ҳозирча ССВ ахборот бермади.

    Фатҳулла Масъудов.

    Фатҳулла Масъудов.
    Фото: «Дарё»

    Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли М.Х. исмли аёл вафот этган.

    Еттинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 64 ёшли Т.Ж. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 315 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 325 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу 10 ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2394 нафар бемордан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 387 нафарни ташкил этмоқда. Етти кун ичида биринчи марта бу кўрсаткич 400 дан камайди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 16,1 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    30 август куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 460 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Август ойида 27 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 285 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 114 нафари Тошкент вилоятида;
    • 20 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 10 нафари Андижон вилоятида;
    • 10 нафари Бухоро вилоятида;
    • 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 5 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 4 нафари Навоий вилоятида;
    • 3 нафари Наманган вилоятида;
    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41528 нафар бемордан 38819 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Икки кундан буён даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2394 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни даволанишни давом эттираётган беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. Бир ой ичида уларнинг сони 4 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 65 кун ичидаги минимумга тушди — 27 июнь куни 2422 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1714 нафар. Фарғонада 3, Жиззахда 7, Навоийда 8, Қорақалпоғистонда 12, Хоразмда 17, Сурхондарёда 21, Андижонда 28, Бухорода 36, Қашқадарёда 38, Наманганда 41, Сирдарёда 48, Самарқандда 121 ва Тошкент вилоятида 300 нафар бемор қолди.

    31.08.2020, 00:20   Изоҳ (0)   129764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълим вазирлиги: ректорлар абитуриентларга SMS юбориб, улар билан мулоқот қилмоқда

    30.08.2020, 23:51

    «Ўзгидромет» Ўзбекистонда сентябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди

    30.08.2020, 23:35

    Хитойдан келган 30 та автобус Қаршида йўловчи ташишни бошлади. Биринчи йўловчилар вилоят раҳбарлари ва фаоллар бўлди

    30.08.2020, 23:20

    Ўзбекистонда мактабларга қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинди

    30.08.2020, 22:55

    Наманган—Андижон—Марғилон—Қўқон электрлаштирилган ҳалқа темир йўли очилди

    30.08.2020, 22:34

    «Сизлардан узр сўрайман!». Сўхлик блогернинг онаси Президентга мурожаат қилди (видео)

    30.08.2020, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:20

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    Маданият | 2 июн, 15:10

    Ҳажда илк бор қутқарувчи дрон ишга туширилади

    Дунё | 2 июн, 14:59

    Америкалик эр-хотин болалик суратларидан битта боғчага боришганини пайқаб қолишди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:47

    АҚШда аёл “жинни чиқариш” учун ўғлини ўлдириб қўйди

    Дунё | 2 июн, 14:45

    Golden Boy 2025: Бу йилги мукофот учун асосий даъвогарлар кимлар?

    Спорт | 2 июн, 14:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.