• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги Аҳмад Дониш кўчасидаги йўллар кенгайтирилиб, олти полосали бўлди

    Пойтахтдаги Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур кўчасидан Тошкент халқа автомобиль йўлигача бўлган 2,2 километр қисми 6 қаторли қилиб қайта қурилди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ушбу кўчада амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бориб кўрди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Илгари бу кўча ўртасидаги майдон бетон девор билан ўралгани сабабли йўл жудаям тор эди. Юнусобод метро йўналишининг давоми қурилиши натижасида бу жой очилди. Шунингдек, 4 қаторли мавжуд йўл реконструкция қилинди. Пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этилди. Энергия тежамкор ёритиш мосламалари ўрнатилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Эътиборли жиҳати, Аҳмад Дониш кўчаси ўртасидаги яшил ҳудуд ва кўча бўйларидаги дарахтлар сақлаб қолинди ва 1850 та манзарали дарахт кўчати экилди.

    «Йўл қурилишига қўшимча пул бериб, замонавий техникалар олингани бугун натижасини беряпти. Бу эса одамларга манфаат, сифат келтириши керак», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Шунингдек, чорраҳаларда йўл 92 метргача кенгайтирилган. Транспорт воситалари ўнг тарафга тўхтовсиз ҳаракатланиши кўзда тутилган. Бу Аҳмад Дониш, Амир Темур, Боғишамол каби кўплаб кўчалардаги тирбандликни камайтиради. Тошкент ва Қибрай туманлари аҳолисининг пойтахт марказига етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради. Ушбу янги трассада бир кунда 60 мингтагача транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради. Йўллар яхши бўлса, халқимиз рози бўлади. Шунинг учун бундай сифатли йўлларни ҳудудларда ҳам қуриш, қишлоқ йўлларини ҳам ўзгартириш керак», — деган давлат раҳбари.

    Шу ерда Юнусобод тумани аҳолиси вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент, шунингдек, Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳам бориб кўрган.

    Давлат раҳбари бир километр йўл қуришга Ўзбекистон ва хорижда кетадиган маблағ ҳамда материаллар қатламини таҳлил қилиш асосида йўл индустриясини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар бериб, автомагистраллар билан бирга ички йўлларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаган.

    Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Тошкент метросининг «Юнусобод» йўлидаги 2 та янги бекат қуриб битказилган эди. Метронинг янги йўналишлари Аҳмад Дониш кўчасидан ўтган. Кўчани таъмирлаш ишлари метро йўналишлари якунланганидан сўнг бошланган.

    Қурилиш ишлари сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми 23 августдан 1 сентябргача автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Тошкент ҳокимлиги кўча ёпилиши ҳақида у ёпиб бўлинганидан бир кун ўтиб хабар берди.

    Йўл ёпилиши муносабати билан Аҳмад Дониш кўчаси ва Аҳмад Дониш—Янги шаҳар, Аҳмад Дониш—Юнус ота кўчалари кесишган чорраҳалар орқали ҳаракатланувчи 17 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган.

    Июль ойида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Даврон Хидоятов қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилаётгани, илк жараён сентябрь ойида якунланиши тўғрисида хабар берганди. Юнусобод туманидаги йўлнинг буткул якунланиши ноябрь ойига режалаштирилаётгани айтилган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги янги қуриб битказилган бекатларини бориб кўрди (фото)

    29.08.2020, 18:17   Изоҳ (0)   24657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг содир этилган ЙТҲлар статистикаси маълум қилинди

    29.08.2020, 17:22

    Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

    29.08.2020, 17:01

    Сардоба фожиасида вафот этган ва бедарак йўқолган Миллий гвардия ходимлари «Жасорат» медали билан тақдирланди

    29.08.2020, 16:46

    Шавкат Мирзиёев Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги янги қуриб битказилган бекатларини бориб кўрди (фото)

    29.08.2020, 16:15

    Қашқадарёда «Камаз»га йўл бермаган Damas’нинг 20 ёшли ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчи ҳалок бўлди

    29.08.2020, 15:47

    «Ҳозир афсусдаман». Карантин қоидаларига беписандлик қилиши оқибатида коронавирусни ўта оғир ўтказган 17 ёшли ўсмир йигит ҳақида маълумот берилди

    29.08.2020, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 10:05

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.