Малида исён кўтарган ҳарбийлар мамлакат бош вазири Бубу Сиссе ва президентнинг ўғли Карим Кейтни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, Мали пойтахти Бамако шаҳри яқинида жойлашган Катидаги ҳарбий базада исён кўтарган ҳарбийлар бир қатор вазирлар ва юқори лавозимли офицерларни қўлга олган. Қўлга олинганлар орасида Мали ташқи ишлар вазири ва молия вазири ҳам бор.
Шунингдек, Мали мудофаа вазири Иброҳим Даҳиру Дембеле ҳам қўлга олинган қаторида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.
Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, исённинг бошида полковниклар Дьяу ва Камара, шунингдек, генерал Шайх Фантамади Дембеле турибди.
Малида 2020 йилнинг июнь ойидан буён намойишлар давом этмоқда. Уларнинг иштирокчилари мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейтнинг истеъфосини талаб қилмоқда. БМТ ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, намойишлар вақтида камида 14 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Мали пойтахти Бамако шаҳри яқинида ҳарбийлар исён кўтаргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)