• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 13 август куни 669 кишида коронавирус аниқланди. Соғайиш кўрсаткичи бўйича ёзнинг рекорди янгиланди

    Ўзбекистонда 12 август соат 23:30 дан 13 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 669 та ҳолат қайд этилди. Бу 27 июлдан бери энг кам касаллик аниқланган кун бўлди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33323 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 216, «Дарё» ҳисоби бўйича 225 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 216, «Дарё» ҳисоби бўйича 225 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 669 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 394 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 185 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 31 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 20 нафар;
    • Наманган вилоятида — 11 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 11 нафар;
    • Андижон вилоятида — 9 нафар;
    • Навоий вилоятида — 8 нафар.
    Кун давомида 8 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида 394 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 13 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август) 325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—13 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 5487 та янги ҳолат аниқланди. Тошкентдаги умумий касалланганлар сони 20 минг нафардан ошди. Пойтахтда касалликка чалинганлар сони 20083 нафарга етди. Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони бир неча кун олдин 20 миллионга етганди. Бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг деярли 0,1 фоизи Ўзбекистон пойтахтига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 185 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 13 куни ичида Тошкент вилоятида (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 2002 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 4997 нафарга етган, бу бутун Ўзбекистондаги касалланиш ҳолатларининг 15 фоизига тенгдир.

    Самарқанд вилоятида 31 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда август ойининг ўзида 419 кишида коронавирус қайд этилди, аммо булардан 300 дан ортиғи соғайишга улгурган, айни вақтда Самарқандда 87 киши коронавирусдан даволанмоқда. Самарқанд Тошкент шаҳри ва вилоятидан сўнг коронавирусга чалинганлар сони (1357 нафар) бўйича 3-ўринда бормоқда.

    Қашқадарё вилоятида 20 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда август ойида 173 кишида коронавирус аниқланди, бу Қашқадарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 20 фоизига тенгдир.

    Наманган вилоятида 11 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятдаги жами касалланиш ҳолатлари 800 тага етди. Наманган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан сўнг коронавирусга чалинганлар сони 800 нафарга етган 7-ҳудуд бўлди.

    Сирдарё вилоятида 11 кишида COVID-19 қайд этилди. 17 июлдан бошлаб ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган бўлса, ортда қолган 28 кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 516 кишига кўпайди ва ҳозирда 729 нафарни ташкил этмоқда.

    Андижон вилоятида 9 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сўнгги 19 кун ичида фақат 8 август куни янги ҳолатлар аниқланмади. Ҳозир Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 1132 нафарга етган. Бу водийнинг қолган икки вилояти — Наманган (800 та ҳолат) ва Фарғона (302) вилоятларидаги умумий касалланганлар сонидан (1102) ҳам кўп деганидир.

    Навоий вилоятида 8 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда август ойида 52 кишида коронавирус қайд этилди, лекин уларнинг ярмидан ортиғи соғайишга улгурган. Ҳозирда вилоятда даволанаётган беморлар 25 нафарни ташкил этмоқда. Навоийда коронавирусга чалинганлар орасида вилоят ҳокими Қобул Турсунов ҳам бор. У Тошкентда даволанишни бошлаганига 17 кун бўлди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами беш нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Вафот этган беморларнинг 4 нафари аёллар бўлиб, уларнинг ёши 59 дан 62 ёшгачадир. Август ойида 8, 12 ва 13 августдан бошқа барча кунларда ССВ 6 нафардан бемор вафот этаётгани ҳақида ахборот берди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. исмли аёл вафот этган. ССВ Тошкент вилоятида 3 августдан бери 13 киши вафот этгани ҳақида хабар берди. Бу кунлар ичида фақатгина 12 август куни ўлим ҳолатлари ҳақида ахборот берилмади. Ҳозирда вилоятлар ўлимлар сони ССВ ҳисоби бўйича 24 тага етган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.I. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.I. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 216 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 225 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5894 нафар бемордан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда. 9 августда илк марта аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 1700 дан ошганди. Ўшандан буён аҳволи оғир беморлар сони 1736—1785 оралиғида бўлиб турибди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 1740 нафарга тенг. Бу айни вақтда коронавирусдан даволанаётганларнинг 29,5 фоизига тенгдир. Бир ой олдин — 13 июлда аҳволи оғир беморлар даволанаётганларнинг 1 фоизини ҳам ташкил этмасди — 0,95 фоиз.

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаеванинг маълум қилишича, беморларнинг вақтида шифокорга мурожаат қилмаслиги, яъни коронавирус инфекциясини бошланғич симптомларга эътибор бермаслик ва уй шароитида ўз-ўзини даволаши оғир аҳволдаги беморлар сонининг ортиб кетишига сабаб бўлмоқда.

    Касалликдан даволаниш

    13 август куни 12 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1554 нафари соғайди. Кетма-кет иккинчи кун соғайган беморлар сони 1500 дан ошмоқда. 12 август куни 1569 нафар бемор соғайиб, рекорд ўрнатилганди.

    Янги тузалганларнинг

    • 1198 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 204 нафари Тошкент вилоятида;
    • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 26 нафари Наманган вилоятида;
    • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 17 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 13 нафари Бухоро вилоятида;
    • 11 нафари Андижон вилояти;
    • 11 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 11 нафари Хоразм вилоятида;
    • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда. Бу ёзнинг энг яхши натижаси ҳисобланади. Бунгача 5 июндаги беморларнинг 81 фоизи тузалиши ёз фаслининг энг яхши натижаси бўлиб турганди. Охирги марта 22 май куни даволаниш кўрсаткичи 82 фоиз бўлганди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ҳар 5 кишидан 4 нафари ҳозиргача соғайиб бўлди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 5894 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 15 июль кунидаги беморлар сонига (ўша куни 5855 нафар бемор даволанаётганди) яқинлашиб қолди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 4528 нафар. Фарғонада 2, Жиззахда 9, Навоийда 25, Хоразмда 26, Сурхондарёда 34, Наманганда 35, Қорақалпоғистонда 35, Қашқадарёда 40, Андижонда 49, Сирдарёда 60, Бухорода 77, Самарқандда 87 ва Тошкент вилоятида 887 нафар бемор қолди.

    Тошкент шаҳрида кетма-кет иккинчи кун 1100 дан ортиқ коронавирусдан соғайгач, пойтахтда даволанаётган беморлар сони 17 июлдан бери энг минимал даражага тушди. Ўша кунидан бошлаб ССВ Тошкент шаҳрининг статистикасини Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятидан алоҳида беришни бошлаганди.

    Тошкент вилоятида кетма-кет 6-кун коронавирусдан соғайганлар сони 200 нафардан ошмоқда. Вилоятда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 4000 дан ошиб кетди.

    Фарғона вилоятида коронавирусдан даволанаётган фақат 2 нафар бемор қолди. Бу 6 июлда вилоятга коронавирус қайтганидан бери энг минимал кўрсаткичдир.

    13.08.2020, 23:59   Изоҳ (0)   151349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

    13.08.2020, 23:46

    Тошкент вилоятида 2 ёшли бола чўкиб кетган Жўнариқ канали атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади

    13.08.2020, 23:23

    Шавкат Мирзиёев академик Тельман Ражабов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    13.08.2020, 22:47

    Қибрайда ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишлари бўйича маълумот берилди

    13.08.2020, 22:22

    Ўзбекистонда онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ тўловни амалга оширмаган абитуриентларга имконият берилди

    13.08.2020, 22:09

    Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

    13.08.2020, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:30

    Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ 

    Иқтисодиёт | 25 июн, 16:28

    Шотландиядаги орол 7,5 млн долларга сотувга қўйилди

    Дунё | 25 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 16:11

    Москвада дунёга келган, энг катта гонорарини Райҳондан олган беш фарзанднинг отаси Йигитали Мамажонов 35 ёшда

    Маданият | 25 июн, 16:05

    Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади

    Қирғизистон | 25 июн, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.