• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олгани, касалхонада даволангани ва айни вақтда уй шароитида реабилитацияда экани ҳақида Telegram’даги каналида пост қолдирди.

    Шерзод Шерматов

    Шерзод Шерматов
    Фото: «Дарё»

    Шерзод Шерматов коронавирусга чалингани маълум қилинган Ўзбекистондаги биринчи вазир бўлди.

    Шерматов Telegram-каналидаги постида касалликнинг қандай кечгани ҳақида ёзган, одамларга инфекцияни енгишдаги ўз шахсий тавсияларини бериб ўтган.

    Афсуски, санитария қоидаларига қанчалик риоя қилмай, барибир ушбу вирусни юқтириб олдим. Яхши ният қилиб, янги ўқув йилини анъанавий шаклда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича анчагина мактабларда таъмирлаш ишлари кетаётгани учун, уларни имкон борича ўзим бориб кўраётгандим, балки ўша ерда юқтириб олдим, шекилли.

    Бошиданоқ тана ҳароратим кўтарилиб, умумий аҳволим ёмонлашди. Эртасидан лоҳаслик, салдан кейин ҳид билиш ва таъм билиш ҳам йўқолди.

    Биринчи ҳафта шифокор маслаҳати билан уйда даволанишга ҳаракат қилдим, енгилроқ ўтса, балки шифохонага ҳожат бўлмас деган ниятим бор эди.

    Лекин бир ҳафтадан кейин, тана ҳарорати яна кўтарилиб кетганига, шифокорлар шифохона шароитида даволанишга ўтиш кераклигини таъкидлашди. Ўша кезлари Семашко санаторияси коронавирусни даволашга ихтисослаштирилган экан, ўша ерда даволанишга тўғри келди.

    Шифокор тавсиясига кўра дорилардан бошидан Д3, C каби витаминларни қабул қила бошладим. Кейинроқ иситма тушавермагач қўшимча антибиотиклар қўллашни бошлашди. Сатурация тушиб кетганда, муолажа давомида дексаметазондан укол қилиб, нафасни очишга ёрдам беришди.

    Қонни суюлтирадиган дори ва таблеткалар ҳам жуда муҳим экан. Чунки бу касалликда инсон организмида қон қуйилиши ва шу орқали юрак қон айланиш ва ўпкага салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам билиб олдим.

    Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.

    Биринчидан, ваҳима қилмаслик. Ваҳима ҳар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

    Иккинчидан, яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

    Учинчидан, яхшилик қилиш. Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва муҳтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

    Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин.

    Фурсатдан фойдаланиб, барча шифокорларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман!

    Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

    Шунингдек, вазир телефон орқали соғлиғи ҳақида қайғурган, руҳий кўмак, далда берган инсонларга миннатдорлик изҳор қилган.

    «Касал бўлганимни эшитган барча яқинларим, дўстларим, қариндош-уруғларимдан доимий равишда дуо ва яхши сўзлар бўлиб тургани ҳам жуда катта далда бўлди.

    Ҳатто Давлатимиз раҳбари ўзлари шахсан аҳволимни суриштириб турганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Шундай одамгарчилиги юқори бўлган инсоннинг командасида эканлигимдан ғурурландим. Устозим ҳам бир неча бор телефон орқали ҳол аҳвол сўраб, кўнглимни кўтарганлари ҳам катта мадад бўлди», – деб ёзади Шерматов.

    Президент Администрацияси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамасидаги Комплексимиз раҳбари томонидан ҳам аҳволимни сўраб туришгани куч бағишлади. Шундай вақтда иш бўйича муносабатлар эмас, балки ҳақиқий инсонийлик қадриятларининг муҳимлиги жуда билинар экан.

    Ота-онамнинг ҳар кунги дуолари, барча қариндошларнинг ўзаро бирлашиб, ўзлари пиширган таомлардан илиниб юбориб туришганининг ҳам катта фойдаси тегди. Айниқса, қариндошлар тайёр боқаётган товуғини олиб, сўйиб, товуқ шўрва пишириб юбориб туришгани тезроқ тузалишимга фойда бўлди.

    Кўпчилик яқинларим қатори, Спорт федерациясидагилар ҳам Хитой дорисидан дарров етказишди, раҳмат барака топишсин. Бундай эътибордан жуда хурсанд бўлдим.

    Мен ўзимни жуда бой инсон деб ҳисоблардим, чунки ҳам ота-онам, ҳам қайнона-қайнотам ҳаёт бўлиб, доим дуо қилиб туришганди. Афсуски, орада қайнотам ҳам омонатларини топширдилар. Жойлари жаннатда бўлсин, жуда яхши инсон эдилар...

    Шифохонага борганим тўғри бўлибди, МСКТ 50% ўпкада икки томонлама пневмония эканлигини кўрсатди. Кейин сатурация 73 гача тушиб кетди, кислород концентраторини улаб, анча кўтариб туришга имкон бўлди. Лекин барибир энг асосийси, кислород бўлса ҳам, одам ўзи кўпроқ нафас машқлари қилиши керак экан. Кислород бошида ўпкани озгина эрка қилиб ҳам қўяркан.

    Фақат кислороддан нафас олиб ётган билан ижобий натижа чиқиши қийин бўлади дейишди, шунга имкон борича нафас машқларини қилишга ҳаракат қилдим ва албатта, фойдасини сездим. Бошида қийналиб йўтал тутган вақтлари, мажбур қайтадан кислородга уланиб, сатурацияни кўтариб турдим, кейин секин-секин кислородни камайтириб, кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилдим.

    Мен 2 йилча аввал пневмония бўлгандим, шу ҳам салбий таъсир қилди. Ўзи умуман давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўларкан. Шунинг учун, имкон борича ўзингизни асранглар, пневмонияни менга ўхшаб оёқда ўтказманглар.

    Энг қийини касалхонада вақтнинг секин ўтиши бўлди. Мен каби ишга ўрганиб қолган одамга вақтнинг бекор ўтаётганига кўникиш жуда қийин бўларкан. Раҳмат, ўз ишига масъулиятли ва ташаббускор яхши ўринбосарлар ва фидоий ходимларимиз бор. Интернет орқали ҳам дарров вазифаларни тушуниб, ишларни сифатли ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Афсуски, мен билан бир вақтнинг ўзида вазирликдаги бир ўринбосар ва анчагина ходимлар ҳам бу вирусни юқтириб, улар ҳам даволаниб чиқишди.

    Ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтамоқдаман, насиб қилса яқин орада ишга қайтаман.

    Касалхонада эканман, 60 дан ортиқ аудиокитоб эшитиб қўйдим. Фарҳод Ибрагимовга раҳмат, анча олдин яхши Блинкист деган дастурни совға қилганди. Жуда кўп яхши китобларни қисқача қилиб айтиб берадиган, инглиз тилини билган ва вақти зиқ бўлган раҳбарлар учун жуда фойдали дастур экан.

    Имкониятингиз бўлса, аудиокитоблар тингланг, бу эса вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Ўзбек тилида аудиокитоблар тингламоқчи бўлганлар www.kitob.uz порталидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

    Кимгадир ушбу маслаҳатларимнинг фойдаси тегса хурсанд бўламан, ўзингиз ва яқинларингизни асранглар!

    Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

    Давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўлишини алоҳида қайд этган Шерзод Шерматов коронавирусга чалинган Ўзбекистондаги биринчи амалдор эмас. Ҳозирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов, бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромовнинг сўзларига кўра, уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров коронавирусдан соғайишга эришган.

    Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов 72 ёшда, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев 36 ёшда, Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов 55 ёшда касаллик асоратлари оқибатида вафот этганди.

    12.08.2020, 03:36   Изоҳ (0)   86127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 11 август куни 679 кишида коронавирус аниқланди. 1100 га яқин одам соғайди

    12.08.2020, 00:14

    Навоий шаҳрида 12 августдан буюм бозорлари очилади

    11.08.2020, 23:58

    Бекобод туманида нархларни ошириб юборган таксичиларнинг машиналари жарима майдончасига қўйилди

    11.08.2020, 23:47

    Андижонда ўқишга киртиб қўйишни ваъда қилган кафедра доценти 2 минг доллар олаётганда ушланди

    11.08.2020, 23:35

    Ўзбекистонда 2021 йилдан давлат органларида очиқ кодли дастурий таъминотлардан фойдаланиш жорий этилади

    11.08.2020, 23:22

    Фарғонада гаров ўйнаб, Nexia’га 3 тонна цемент ортган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

    11.08.2020, 23:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.