Оқибатда автомобиль светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта транспорт воситаларига урилиб, занжирли тўқнашув содир этган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жами 15 та транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Equinox ҳайдовчиси “тос суяги ва чап елка синиши, бош мия ёпиқ жароҳати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, бошқа транспорт воситалари ҳайдовчилари: 1968 йилда туғилган С.Э., 1971 йилда туғилган М.А. ва 1985 йилда туғилган С.Э. енгил тан жароҳати олган. Уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.