• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 5 август куни 746 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони 1000 нафардан ошиб кетди

    Ўзбекистонда 4 август соат 23:30 дан 5 август соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 746 та ҳолат қайд этилди. Бир кун олдин ҳам 746 кишида коронавирус аниқланганди. Кетма-кет бешинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 дан юқори бўлмоқда. 1 августда 774 кишининг касалланиши ҳозирча антирекорд ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 27793 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 171, «Дарё» ҳисоби бўйича 179 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 171, «Дарё» ҳисоби бўйича 179 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 746 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 499 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 137 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 39 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 33 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 19 нафар;
    • Андижон вилоятида — 12 нафар;
    • Навоий вилоятида — 7 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. 25 июлдан бери биринчи марта коронавирус аниқланган ҳудудлар сони 7 тага тушди.

    Тошкент шаҳрида 499 кишида коронавирус аниқланди. Бу Тошкент шаҳрида бир кунда касаллик аниқланиши бўйича антирекорд ҳисобланади. 4 август кунидаги антирекорд (489 киши) бир кун ўтибоқ янгиланди. Кун давомида Ўзбекистон бўйича аниқланган ҳолатларнинг 67 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келди. Август ойи бошидан бери пойтахтда 2149 кишида коронавирус аниқланди, бу кунларнинг 3 тасида кунлик касалланиш ҳолати 480 дан юқори бўлди. Энг кам касаллик аниқланган кунда ҳам 325 кишида коронавирус қайд этилди. Таққослаш учун, июль ойининг 5 куни ичида Тошкент шаҳрида 560 кишида коронавирус аниқланганди.

    Тошкент вилоятида 137 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 5 куни ичида Тошкент вилоятида 862 кишида коронавирус аниқланди.

    Бухоро вилоятида 39 кишида коронавирус аниқланди. Бухорода уч кун ичида биринчи марта янги касалланиш ҳолати кузатилди. Ҳозирда вилоятда касалланганлар сони 915 нафарга етди. Бухоро коронавирусга чалинганлар сони 900 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан сўнг 5-ҳудуд бўлди. Вилоятда коронавирус юқтириб олганлар орасида Бухоро вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳам бор, ҳозирда у Тошкентда даволанмоқда.

    Қашқадарё вилоятида 33 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 28 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда, лекин бу кунларда касалланиш ҳолати бугунгача 20 тага ҳам етмаганди. Вилоятда 3 августдан карантин чекловлари енгиллаштирилишни бошлаган. Қарши шаҳри барча автомобиллар учун очилиб, шаҳарга белгиланган вақтда кириб-чиқишга рухсат этилган. Қарши шаҳридаги сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари шаҳар махсус комиссияси рухсати билан 4 августдан яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, ноозиқ-овқат дўконлари, кийим-кечак сотувчи дўконлар ва маиший хизмат кўрсатувчи масканлар фаолиятига ҳам рухсат этилган. Китоб туманида 4 августдан бошлаб «Қаландартепа» буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланди.

    Сурхондарё вилоятида 19 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 1 август куни 4, 3 август куни 12 кишида касаллик қайд этилганди. Сурхондарёда коронавирусга чалинганлар орасида вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам бор, у айни вақтда Тошкентда даволанмоқда.

    Андижон вилоятида 12 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда сўнгги 20 кун ичида фақат 25 июль куни янги ҳолатлар аниқланмади. Ҳозир Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 1057 нафарга етган. Водийнинг қолган икки вилояти — Наманган (768 та ҳолат) ва Фарғона (289) вилоятларидаги умумий касалланганлар сони ҳам 1057 нафарга тенгдир.

    Навоий вилоятида 7 кишида коронавирус қайд этилди. Охирги 12 кун ичида Навоийда фақат 3 август куни касаллик аниқланмади. Навоийда коронавирусга чалинганлар орасида вилоят ҳокими Қобул Турсунов ҳам бор. У 9 кундан бери Тошкентда даволанмоқда.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ 5 август куни Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. ССВ Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. исмли эркакнинг вафоти ҳақида маълумот берди. Бу билан ССВ 3 август куни 61 ёшида вафот этган Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳроновнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини тасдиқлади.

    Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 171 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 179 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу саккиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир беморлар сонида ҳар куни катта ўзгаришлар бўлмоқда. 3 август куни кун аввал оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларнинг умумий сони 779 нафардан 1151 нафарга (деярли 50 фоиз) кўпайганди, 4 августда 1151 нафардан 774 нафарга (деярли 50 фоиз) тушганди. Энди эса аҳволи оғир беморларнинг умумий сони 33 фоизга кўпайиб, 1027 нафарга етди.

    Касалликдан даволаниш

    5 август куни 732 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бир ҳафта ичида биринчи марта кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари касалликдан соғайганлар сонидан юқори бўлди. 5 августда тузалганларнинг
    • 461 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 132 нафари Тошкент вилоятида;
    • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 22 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 21 нафари Андижон вилоятида;
    • 20 нафари Бухоро вилоятида;
    • 17 нафари Наманган вилоятида;
    • 14 нафари Навоий вилоятида;
    • 6 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлган.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган. Куни кеча ССВ коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш бўйича асосий тавсия ва қоидалар ҳам тақдим этганди.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 793 нафар бемордан 18 783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда. Охирги марта 28 июнь куни даволаниш кўрсаткичи 67 фоиз бўлганди. Шундан сўнг бу кўрсаткич фақат тушиб, 21-23 июль кунлари 53 фоизгача тушиб кетганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 6757 нафар. Жиззахда 13, Фарғонада 22, Навоийда 44, Хоразмда 44, Қорақалпоғистонда 60, Самарқандда 68, Андижонда 77, Сирдарёда 97, Наманганда 109, Қашқадарёда 119, Сурхондарёда 130, Бухорода 161 ва Тошкент вилоятида 1138 нафар бемор қолди.

    05.08.2020, 23:58   Изоҳ (0)   143928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кунда қанча одам вафот этиши маълум қилинди

    05.08.2020, 23:41

    Навоий вилоятида Алишер Навоий ҳайкалини масхара қилган ёшлар 5 суткага қамалди

    05.08.2020, 23:26

    Ўзбекистонда йилига 1100 бемор умрини 10 йилга узайтирувчи гемодиализ марказлари ташкил этилади

    05.08.2020, 23:11

    Андижонда 6 августдан бошлаб ошхона, буюм бозорлари ва меҳмонхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди

    05.08.2020, 22:40

    Қамчиқ довонида янги туннел қурилади

    05.08.2020, 22:09

    Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари давлат-хусусий шерикликка берилади

    05.08.2020, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36

    “Барселона” футболчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

    Спорт | 26 август, 12:34

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.