• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Jizzax
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чирчиқдаги шифокорлар: «Меҳнат шартномаси йўқ, беморлар учун дорилар йўқ»

    «Anhor.uz» нашри Чирчиқ давлат педагогика институти ётоқхонаси базасида ташкил этилган вақтинчалик касалхонага ишга қабул қилинган бир гуруҳ тиббиёт ходимларидан келиб тушган мурожаат билан бўлишди. Тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим ҳудудий органлари раҳбарларини масъулиятсизликда айблаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Собировга Чирчиқ давлат педагогика институти ётоқхонаси қошида ташкил этилган провизор касалхонасининг тиббиёт ходимларидан

    МУРОЖААТ

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштиришга оид қарори юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида провизор шифохонаси ташкил этган бўлиб, бизни бу ерга мажбуран жалб этишди.

    Ишга келганимизда вилоят Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Х. ҳамда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Д.Х.Умруллаев билан суҳбатлашган эдик, улар «Бизда COVID-19’га чалинганлар бўлмайди, пневмониянинг енгил шаклини даволайсизлар, 25 беморга мўлжалланган бўлинмада 1 та шифокор ва 1 та ҳамшира бўлади, икки кун ичида сизларни дори-дармон билан таъминлашади ва 6 фоиз устама оласизлар», деган эди.

    Бироқ орадан 14 кун ўтган бўлса-да, бизга меҳнат шартномасини кўрсатишмади. Дори воситалари йўқ, биз беморларга ўзлари сотиб олишлари учун дорилар рўйхатини беришга мажбур бўляпмиз.

    27 июль куни провизор касалхонасининг бош шифокори Ш.А. Саидмуратов бизнинг қаршилигимизга қарамасдан COVID-19 билан касалланган беморни касалхонага жойлаштирди. Унинг айтишича, COVID-19 билан касалланганларни даволаш шартномада кўрсатилган экан.

    Шартномани ўқиганимизда, 1.1 банд билан 1.2 банд бир-бирига зид келаётганини кўрдик. Ушбу масала бўйича Чирчиқ шаҳар молия бўлимига қўнғироқ қилганимизда эса Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бухгалтери ва иқтисодчиси 6 фоизли устамадан бошқа ҳеч қандай ортиқча пул тўланмаслиги ва шартнома бўйича ишлашимиз лозимлигини маълум қилди.

    Ўзбекистон Президентининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан бизга 14 кунлик меҳнат фаолиятимиз учун иш ҳақимизнинг ўз вақтида берилишини таъминлашингизни сўраймиз. Агарда қилган меҳнатимизга яраша ҳақ олсак, тиббиёт ходимлари танқислиги кузатилаётган бугунги кунда яна 14 кун ватанимиз учун хизмат қилишга тайёрмиз.

    • Шуҳрат Саидмурадов; 
    • Ҳусниддин Эшонқулов;
    • Ғиёсиддин Қорабоев;
    • Анвар Мукумов;
    • Иброҳим Акромов;
    • Мадина Маҳкамова; 
    • Айдана Усипбаева;
    • Молдир Кудайбергенова;
    • Нодира Убайдуллаева;
    • Айнур Тошпўлатова;
    • Нурлан Исмагулов;
    • Хадича Убайдуллаева;
    • Нодира Ташпулатова;
    • Севара Ўсарова;
    • Зебо Икромова;
    • Дилдора Хусанова;
    • Манат Жўраева.
    Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимлари шифохонадан кетиб қолгани, муассаса эса ёпилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Кейинроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу хабарни рад этганди.

    Мавзуга доир:

    • Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди
    • Фарғонада коронавирусга чалинганлар статистикаси яширилаётгани тўғрисидаги хабарлар рад этилди

    04.08.2020, 22:07   Изоҳ (0)   32309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди

    04.08.2020, 21:52

    Моддий ёрдам пули бўйича можаро келиб чиққан Сергелидаги «Ҳумо» маҳалласи бўлиб юборилади

    04.08.2020, 21:23

    Тошкент шаҳар ФВБ қўлбола кислород ускуналаридан фойдаланиш хавфли эканини маълум қилди

    04.08.2020, 21:08

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимлари иқлимга мос ҳимоя кийимларидан фойдаланишга ўтишини маълум қилди

    04.08.2020, 20:24

    Интернетда хоразмлик аёлларнинг «самосуд»и видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган

    04.08.2020, 20:09

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади

    04.08.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда зиплайн ва канатли парк қуриш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:20

    Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:00

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.