Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов 31 июль куни 73 ёшида вафот этгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 1 август куни Ерниязовнинг таъзия маросимларида қатнашиш учун Нукусга жўнаб кетган.

Фото: Telegram / @kar24uz

Айни вақтда Қорақалпоғистон нашрларида Муса Ерниязовни сўнгги йўлга кузатиш жараёнидан фото ва видеолавҳалар эълон қилинди. Унда фуқаролар Қорақалпоғистонга 2002 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган амалдор билан видолашаётганини кўриш мумкин.

«Халқ билан бирга» канали Нукусдаги ҳукумат биноси олдида таъзия маросимига тайёргарлик кўриш жараёнидан фотолавҳаларни эълон қилган. Худди шу каналда Ерниязовнинг дафн маросими жонли эфирда намойиш этилиши ҳақида хабар берилган эди, бироқ блогер Шуҳрат Саидаҳмадовнинг маълум қилишича, «Қорақалпоғистон» телеканали маросимни жонли намойиш этишни режалаштирмаган.

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Фото: Telegram / @xaliqaynasi

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор, Ўзбекистон қаҳрамони Муса Ерниязов 31 июль куни вафот этган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ) маълумотларига кўра, Ерниязовда 24 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланган; Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҚҚР ССВ)нинг маълум қилишича, Ерниязов 30 июнь куни академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

Ерниязовнинг коронавирусга чалингани 18 июль куни расман эълон қилинган, аҳволи барқарор экани айтилган эди (бунгача Қорақалпоғистон раҳбарияти Ерниязовнинг бетоблиги, касалликдан даволанаётгани ҳақидаги хабарларни мунтазам рад этиб келган). 30 июль куни Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани, у сунъий нафас олиш аппаратига улангани маълум қилинган эди. ҚҚР ССВ ахборотига кўра, Ерниязов ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан, ЎзССВ ахборотига кўра ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.