Британиянинг Digital Spy журнали сўровнома орқали юз йилликнинг энг яхши сериали номини аниқлади. Асрнинг энг асосий телешоуси дея «Тахтлар ўйини» фэнтези-сериали тан олинди деб ёзади Daily Mail.
Рейтингда иккинчи ўрин Netflix студиясига тегишли «Жуда ғалати ишлар» илмий-фантастик сериалига насиб кетган. BBC компаниясининг «Доктор Ким» илмий-фантастик сериали эса «бронза»га муносиб топилган.
Шунингдек, асрнинг энг яхши сериаллари ўнталигидан қуйидагилар ҳам ўрин олган:
- «Шерлок»;
- «Тубанлашиш» (Breaking Bad);
- «Британиянинг энг яхши новвойи»;
- «Эвани ўлдириб»;
- «Гевин ва Стейси»;
- «Хизмат бурчи»;
- «Чернобиль».
Шунингдек, «Тахтлар ўйини»нинг сўнгги мавсуми 9 ой давомида дунёнинг беш мамлакатида — Буюк Британия, Ирландия, Испания, Хорватия ва Исландиядаги 150 та майдончада суратга олинган. Суратга олиш жамоаси ассистентлар билан бирга салкам 6 минг кишини ташкил этган.
Изоҳ (0)