• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Абдуҳакимов Самарқандда 33 ёшли магистрантнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини айтди. У саккиз кун иситмалаб, уйида ёрдам кутган

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканали орқали 26 июль куни эфирга узатилган интервьюсида Ипак йўли халқаро туризм университети магистранти вафот этганини маълум қилди.

    Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда амал қилаётган карантин чекловларининг 15 августга қадар узайтирилиши сабабларини изоҳлар экан, ушбу қарор аҳолига қандайдир ноқулайликлар келтириш мақсадида эмас, балки ҳаётий зарурат бўлгани учун қабул қилинганини таъкидлаб ўтди.

    Мавзуга доир: Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ота-онаси бир марта бозорга бориб, коронавирус юқтириб олганини маълум қилди

    «Фақат карантингина касалланиш занжирини узишга имкон беради. Бусиз биз касаллик тарқалишининг олдини ололмаймиз. Ҳатто ёшлар ҳам касалликка чалинаётгани, охир-оқибат ушбу ҳолатлар фожиали якун топаётганига доир кўплаб мисолларни келтиришим мумкин.

    Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти ҳам, афсуски, икки кун аввал ҳаётдан кўз юмди. Бунга шифокорлар ўз вақтида ёрдам кўрсата олмагани сабаб бўлди», — деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Марҳумнинг дўсти билан суҳбатлашган «Дарё» мухбирининг хабар беришича, 33 ёшли йигит, Ипак йўли туризм халқаро университети магистранти Ўткир Темиров 2020 йил 24 июль куни COVID-19’ вирусидан вафот этган.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда самарқандлик 33 ёшли эркак вафот этгани, марҳум ўлимидан 10 кун олдин, 14 июль куни COVID-19’ вирусини юқтириб олгани, унда коронавируснинг барча белгилари бўлса-да, тест топшира олмагани, касалхонага ҳам ёта олмагани ҳақида хабарлар тарқалган, унинг 20 июль куни тез ёрдам хизмати билан телефон сўзлашуви аудиоси эълон қилинган эди.

    «Бизлар кеча тез ёрдам чақирган эдик. Келиб, ҳеч нарса қилмасдан худди жўрамдай суҳбат қилиб кетди. ‘Бизлар ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз, поликлиникага мурожаат қилинглар, эртага тест олади’, деди. Тест аниқ борми десам, ‘ҳа, бор, улар келади’, деб айтди», — дейди суҳбат жараёнида марҳум Ўткир Темиров.

    Марҳум Ўткир Темировнинг тез ёрдам навбатчиси билан бўлган мулоқотидан у поликлиникага телефон қилганини, аммо поликлиникада тест йўқлигини айтганини билиш мумкин. Бунга жавобан тез ёрдам навбатчиси эса беморлар вилоят Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази ёки яшаш манзилидаги поликлиникада тест олиши лозимлиги ҳақида кўрсатма беради.

    «Биринчи бўлиб ўзингизнинг поликлиникангиздан тестдан ўтишингиз керак. Поликлиника бош врачига мурожаат этсангиз, балки ўзи ҳал қилиб берар. Бемор контакда бўлган бўлса, тўғридан-тўғри бизникилар (Тез ёрдам вакиллари назарда тутилмоқда. Таҳририят) боролмайди. Тест топширмоқчи бўлсангиз, вилоят Санитария ва эпидимиология осойишталик маркази ёки поликлиника орқали ҳал бўлади», — деган тез ёрдам вакили.

    Саккиз кундан буён иситмада бўлган Ўткир Темиров тез ёрдам вакили билан суҳбатда «Мовий тоғлар ёки Тян-Шан» номли фильмни эсга олиб, уларга фильмдагидек беморларни сарсон қилишаётганини, тест топширишнинг иложи бўлмаётганлигини билдирган.

    «Йўқ нарсани қаердан топширади? Осмондан тест тушадиган куни бўлса айтинг, қараб ўтирайлик осмонга. Тест деяпсизлар, касаллик аломатлари исботланган нарса. Нима керак майнабозчилик қилиб», — деган Ўткир Темиров.

    Тез ёрдам навбатчиси эса беморга агар поликлиника ёрдам қилолмаётган бўлса, вилоят Санитария- эпидимиология осойишталик марказига чиқиши мумкинлигини айтган. Ва бошқа мутахассисга гўшакни берган. У ҳам бемордан нима безовта қилаётганини сўраган.

    «Температура безовта қиляпти, йўтал безовта қиляпти. Ҳолсизлик безовта қиляпти. Тест топширмадик. Сўраб ўтирманг. У йўқ. Ҳозир исботлаб бўлинди. Аломатлар худди шу коронавируснинг аломатлари. Тест топшириш керакми?, — деган Ўткир Темиров. — Менга битта нарса керак. Мен уйда дадам билан касал бўлганман. Дадамга тўрт кун бўлди, менга саккиз кун. Врачларнинг тавсияси билан ҳамма муолажаларни олдим. Менга ‘фойдаси йўқ, ҳеч қаерга мурожаат қилиб ўтирма’, деб айтишди. ‘Мана шу муолажа билан даволанасан’ дейишди. Ҳозирги аҳволимга кўра, менга аҳволни кўриб, қай даражада, нима кераклиги ёки керак эмаслигини, олиб кетиш керак ёки керак эмаслигини айтиб берадиган томирида қони бор одам керак, тамом. Мен билан жўрачасига суҳбат қуриб кетадиган эмас».

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ўткир Темировнинг дўсти унинг дафн маросимида қатнашганини, ўша куни марҳумнинг отасининг аҳволи яхши эканлигини, бироқ айни кундаги вазиятдан бехабарлигини маълум қилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд шаҳрида қайд этилган, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан тилга олинган ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча ахборот бергани йўқ. Вазирлик маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида ҳозиргача коронавирусга чалинган уч нафар бемор вафот этган, вилоятдаги учинчи ўлим ҳолати ҳақида ССВ 7 июль куни хабар берган.

    Қайд этиш жоиз, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ҳудуд аҳолисига 19 июль куни қилган мурожаатида шифокорлар «иситмаси кўтарилган, коронавирус белгилари бўлган беморларни кўриш учун бормаслиги»ни таъкидлаган эди. Ҳоким буни «шифокорларин асраш керак»лиги билан изоҳлаганди.

    Мавзуга доир: Эркинжон Турдимов: Иситмаси кўтарилган, COVID-19’ белгилари бўлган беморларни кўриш учун шифокор бормайди

    26.07.2020, 18:12   Изоҳ (0)   70655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада карантинда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини асоссиз оширган 221 нафар тадбиркорга чора кўрилди

    26.07.2020, 18:09

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ота-онаси бир марта бозорга бориб, коронавирус юқтириб олганини маълум қилди

    26.07.2020, 17:42

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 мингдан ошди

    26.07.2020, 17:27

    Тошкентда етти соат ичида яна 126 кишида коронавирус тасдиқланди

    26.07.2020, 17:21

    Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак вафот этди

    26.07.2020, 16:45

    Коронавирусга чалинган бекободлик 50 ёшли эркак вафот этди

    26.07.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.