• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 22 июль куни 498 кишида коронавирус аниқланди. Тўрт бемор вафот этди

    Ўзбекистонда 21 июль соат 23:30 дан 22 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 498 та ҳолат қайд этилди. 16 июлдан бери биринчи марта кунлик касалланганлар сони 500 нафардан кам бўлди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 379 кишига етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 98, «Дарё» ҳисоби бўйича 103 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 98, «Дарё» ҳисоби бўйича 103 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 93 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида;
    • 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 191 нафар, Андижон вилоятида — 61 нафар, Сурхондарё вилоятида — 50 нафар, Бухоро вилоятида — 47 нафар, Қашқадарё вилоятида — 19 нафар, Наманган вилоятида — 16 нафар, Хоразм вилоятида — 13 нафар, Самарқанд вилоятида — 8 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 8 та ҳудудда касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида жами 191 кишида коронавирус аниқланди. Пойтахтда 17 июлдан бери кунлик касалланиш кўрсаткичи 200 нафардан камайди. 17 июлда ҳам 191 кишида касаллик қайд этилганди. Янги ҳолатлар ва хориждан келгач карантинга олинганлар орасида аниқланган касалликлардан сўнг Тошкент шаҳрида касалланганларнинг умумий сони 11 мингдан ошди. Ўзбекистондаги барча касалланиш ҳолатларининг 60 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

    Андижон вилоятида 61 кишида коронавирус қайд этилди. 30 июнь ҳолатига кўра, Андижонда коронавирус қайд этилиши билан боғлиқ 209 та ҳолат қайд этилганди. Июль ойи давомида касалланганлар сони 854 нафарга етди, бошқача айтганда коронавирусга чалинганлар сони июль ойида 4 бараварга ошди. Андижон касалликка чалинганлар сони 800 нафардан ошган Тошкент шаҳри ва вилоятидан сўнг учинчи ҳудуд ҳисобланади.

    Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 50 та ҳолат аниқланди. Бу вилоятдаги энг кўп касалликлар аниқланган кунлар бўйича иккинчи натижадир. 3 июль куни Сурхондарёда 69 кишида инфекция қайд этилганди. 30 июнь ҳолатига кўра, Сурхондарёда 101 кишида коронавирус аниқланганди. Ой бошидан бери вилоятда касалланганлар сони деярли 3,5 бараварга ошди. Ҳозирда Сурхондарё вилояти ҳам худди Хоразм вилоятидагидек 343 кишида касаллик аниқланган, аммо Сурхондарё вилоятида вафот этганлар сони 5 нафарга кўп.

    Бухоро вилоятида 47 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда май, июнь ва июль ойларида бир кунда бунча кўп одамда касаллик аниқланмаётган эди. Вилоятда июль ойида коронавирусга чалинганлар сони 159 кишига кўпайди. Бу Бухородаги жами касалланиш ҳолатларининг 23 фоизидир. Июлда ўлимлар сони 1 тадан 4 тага етди.

    Қашқадарё вилоятида коронавирус 19 кишида қайд этилди. Июль ойида Қашқадарёда 265 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу вилоятдаги жами касалланганларнинг 57 фоизига тенг.

    Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 16 та янги ҳолат аниқланди. Вилоятда 12 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Наманганда 30 июнь ҳолатига кўра, касалланганлар сони 298 нафарни ташкил этаётганди, энди касаллар сони 2 бараварга кўпайиб, роппа-роса 600 нафарга етди. Наманган беморлар сони 600 нафарга етган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Андижон вилоятларидан сўнг 6-ҳудуд бўлди.

    Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 13 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 10 июлдан бери янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаётганди. Хоразмда ой бошидан бери фақат 25 кишида коронавирус қайд этилди. Бу барча ҳудудлар орасидаги энг паст кўрсаткичдир.

    Самарқанд вилоятида 8 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда июль ойи бошидан бери 295 кишида касаллик тасдиқланган. Бу жами касалланиш ҳолатларининг 39 фоизига тенг. Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзовнинг маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ вазият кундан кунга оғирлашиб бормоқда. «Аввал бир кунда аниқланган касалларнинг 30-40 фоизи аҳоли орасидан, қолганлари карантин муассасаларидан чиққан бўлса, бугун 100 фоиз аҳоли орасидан чиқяпти. Аҳоли орасида мана шу касаллик юрибди», — деди Давронбек Жуманиёзов.

    Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда коронавирус инфекцияси март—апрель ойларидагига қараганда бошқача кечмоқда. Касалланган беморларнинг кўпчилигида икки томонлама пневмония аниқланмоқда. Пневмония аниқланган баъзи беморларда коронавируснинг ўзи мавжуд эмаслиги кузатилмоқда.

    Давронбек Жуманиёзовнинг маълум қилишича, Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникасига ётқизилган 100 нафардан ортиқ беморнинг 76 нафарида коронавирус аниқланмаган, бироқ уларнинг кўпчилигида пневмония аломатлари мавжуд бўлган.

    Таъкидланишича, март—апрель ойларида даволанган беморларнинг 70-75 фоизида касаллик аломатлари кузатилмаган. Ҳозирги пайтда эса беморларнинг қарийб 50 фоизида аломатлар мавжуд. Коронавирус аниқланмаган беморларда ҳам оғир пневмония кузатилмоқда.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    «Бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Бунга қўшимча равишда Бош прокуратура ҳам бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Ҳакимбай Халимовнинг коронавирус асоратларидан вафот этганини маълум қилди.

    Биринчи ўлим. Нукус шаҳрида яшовчи 42 ёшли Б.Д. исмли эркакда 3 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Қизиқ томони, ССВ 3 июль куни Қорақалпоғистонда коронавирус аниқланиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар бермаган. ССВ маълумотлари бўйича 2—6 июль оралиғида Қорақалпоғистонда касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмаган.

    Б.Д.га COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги, семизликнинг 2-даражаси асоратлари билан кечган.

    «Бироқ шифокорлар томонидан ўтказилган муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган», — дейилади ССВ ахборотида. Вазирлик ахборотида бемор айнан қачон вафот этганига аниқлик киритилмаган.

    «Дарё» ҳисоби бўйича 42 ёшли эркак коронавирус асоратларидан вафот этган 100-бемор бўлди.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли В.Х. исмли аёлда 18 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон собиқ прокурори Ҳакимбай Халимов 22 июль куни 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Халимов Ҳакимбай Аширович Қорақалпоғистон прокуратураси органларида турли лавозимларда хизмат қилган, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал майор) ҳисобланган.

    Ҳакимбай Халимов.

    Ҳакимбай Халимов.
    Фото: Бош прокуратура

    2017 йилдан 2019 йилгача Президентнинг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонаси раҳбари бўлган. 2019 йилдан бери Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

    Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, унда бир неча кун илгари коронавирус аниқланган бўлган.

    Тўртинчи ўлим. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшаган 40 ёшли Т.Х. исмли эркакда 12 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлимига ётқизилган, дейилади ССВ хабарида. Лекин ССВ 11, 12 ва 13 июль кунлари Сурхондарё вилоятида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар бермаганди.

    Т.Х.га COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор гипертония ҳамроҳ касаллиги билан ҳам оғриган.

    Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 98 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач вафот этганлар сони 103 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Ҳакимбай Халимов 66 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу ҳолатлар ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка ичида аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сони камайди. 22 июль куни 101 беморнинг аҳволи оғир, 32 нафарининг аҳволи ўта оғир эди.

    Касалликдан даволаниш

    22 июль куни 351 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, янги рекорд ўрнатилди. Бир кун аввал эса июль ойидаги энг паст кўрсаткич қайд этилиб, 58 бемор соғайганди.

    Янги тузалганларнинг

    • 102 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида;
    • 112 нафари Андижон вилоятида;
    • 61 нафари Наманган вилоятида;
    • 31 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 14 нафари Фарғона вилоятида;
    • 9 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 4 нафари Қорақалпоғистонда;
    • 3 нафари Жиззах вилоятида соғайди.
    Ушбу беморларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти. Аммо уйда даволанаётган беморлар сонига Республика махсус комиссияси марказий штаби ходими Жўшқин Қосимов аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, 22 июль соат 10:00 ҳолати бўйича Ўзбекистонда уй шароитида коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сони 1706 нафарни ташкил қилган.

    «Ҳудудлар кесимида айтсак, Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар, Андижон вилоятида 136 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Навоий вилоятида 40 нафар, Наманган вилоятида 21 нафар, Самарқанд вилоятида 96 нафар, Сирдарё вилоятида 156 нафар, Сурхондарё вилоятида 101 нафар, Қашқадарё вилоятида 21 нафар, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 1050 нафар бемор уйда даволанмоқда», — деган Жўшқин Қосимов. Аммо Жўшқин Қосимов 1706 эмас, 1701 нафар беморни санаган. Саналмаган 5 бемор Хоразм, Фарғона ва Бухоро вилоятларидан бирида даволанаётган бўлиши мумкин.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида бу борадаги кўрсаткич ўзгармади. Бу сўнгги уч ой (май, июнь ва июль)даги энг паст кўрсаткичдир.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 8409 нафар бемордан 6030 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Фарғонада 4, Хоразмда 30, Навоийда 59, Жиззахда 69, Қашқадарёда 97, Самарқандда 102, Қорақалпоғистонда 102, Бухорода 132, Наманганда 151, Сурхондарёда 162, Сирдарёда 216, Андижонда 300 ва Тошкент вилоятида 955 нафар бемор қолди.

    23.07.2020, 02:10   Изоҳ (0)   125193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга иккинчи инсонпарварлик ёрдамини юборди

    23.07.2020, 01:06

    Ўзбекистонда яна 55 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 18 379 нафарга етди

    23.07.2020, 00:31

    Сурхондарёда коронавирусга чалинган 40 ёшли эркак вафот этди. Бу вилоятдаги 6-ўлим ҳолати

    23.07.2020, 00:18

    Coursera Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва юқори синф ўқувчиларига бепул таълим олиш имкониятини тақдим этади

    22.07.2020, 23:58

    Ўзбекистон 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

    22.07.2020, 23:46

    Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонликни дўппослаган полициячиларга нисбатан жиноий иш очилди

    22.07.2020, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.