Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12183.01
    • RUB 126.26
    • EUR 12865.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Андижон вилояти СЭОМда 159 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

    23.07.2020, 06:26 13863

    Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари дезинфекцияловчи воситалар харид қилиш жараёнида 159,3 миллион сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.

    Форо: «Дарё»

    Форо: «Дарё»

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

    Аниқланишича, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари «Т.Д.Ф» МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ қиймати 326,4 миллион сўм бўлган «Гипохлорид кальций 65 фоиз» дезинфекцияловчи воситасини 485,7 миллион сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 159,3 миллион сўм қимматга сотиб олган. Шу тариқа вилоят СЭОМ мансабдорлари жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўзлаштириш ёли растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси 2-қисми «а» (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бундан аввал Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказида қарийб 918 миллион сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланганди. Шунингдек, Навоий вилояти Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилган 500 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги Санитария-эпидемиология осойишталик марказини таъмирлаш ишлари жараёнида 189,2 миллион сўм маблағ талон-торож қилинган.

    Наманган вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари 250 миллион сўм маблағни талон-торож қилган, шунингдек, мазкур СЭОМ иқтисодчиси 40 миллион сўм пора билан қўлга тушган. Бухородаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохонани таъмирлашда 577 миллион сўм талон-торож қилинган

    Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 584 та молиявий назорати тадбирлари ўтказилиб, натижада 81,7 миллиард сўм миқдоридаги бюджет пуллари ноқонуний сарфлангани аниқланган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    Бугун, 21:55

    NRG компанияси Андижонда янги лойиҳани ишга тушурмоқда

    Бугун, 21:27
    Реклама

    Саида Мирзиёева жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

    Бугун, 21:32

    Испания суди Назарбоевлар мулкининг бир қисмини давлатга қайтаришни буюрди

    Бугун, 21:21

    Суперлига. “Пахтакор” “ОКМК” билан дуранг ўйнади, “Насаф” “Олимпик”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, “Навбаҳор” “Турон” дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

    Бугун, 21:09

    Австралияда селфи тушаётган қиз 50 метрлик қоядан тушиб кетди

    Бугун, 20:25

    Узум экотизими Инҳа университетининг ҳамкорига айланди

    Бугун, 19:30

    АҚШда 28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди

    Бугун, 20:10

    Сергелидаги портлашда зарарланган товарларга божхона тўлови ундириладими? 

    Бугун, 19:52

    Молдовадаги кўлда ракета қолдиқлари топилди (фото)

    Бугун, 19:47

    Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида теракт: Ўзбекистонлик худкушга ҳукм ўқилди

    Бугун, 19:31

    Инвестиция вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

    Бугун, 19:14

    Тавсия этамиз

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: судланувчи суддаги кўрсатмасини 65 нафар боланинг яқинларига таъзия изҳор этиш билан бошлади. Бу ҳолат судда илгари кузатилмаганди

    15:00 / 27.09.2023

    “Фақат битта таклиф тушган” — масъуллар “Антиструмин” дори воситаси хариди бўйича изоҳ берди

    14:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда октябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    14:00 / 27.09.2023

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    22:00 / 27.09.2023

    Шимолий Кореяга қочиб кетган америкалик ҳарбий тақдири маълум қилинди 

    20:00 / 27.09.2023

    Райҳоннинг “Ҳумо Арена”даги концерти қолдирилди. Ташкилотчилар чипталар суст сотилгани туфайли уни бекор қилишга мажбур бўлганини айтмоқда 

    11:00 / 27.09.2023

    Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан икки кишига айб эълон қилинди

    17:00 / 27.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.