«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир мавсум давомида бошланғич таркибда ўзгаришлар қилиш борасида Премьер Лига рекордини ўрнатди.
Жорий мавсум 37-турига келиб испаниялик мутахассис жамоа бошланғич таркибида 143 та ўзгаришга қўл урди. Бу борада Гвардиола «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг рекордини ортда қолдирди. 2008/09 йилги мавсумда Фергюсон бошланғич таркибда 140 та ўзгариш қилганди.
Мазкур кўрсаткич борасида етакчи мураббийлар билан танишинг:
1. Хосеп Гвардиола (143 ўзгариш, 2019/2020 йилги мавсум)2. Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед», 140, 2008/2009)3. Стив Макларен («Мидлсбро», 136, 2005/2006)4–5. Алекс Фергюсон («Манчестер Юнайтед», 135, 2012/2013)4–5. Юрген Клопп («Ливерпуль», 135, 2017/2018).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)