Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль, жума куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда ширкатларнинг муаммоли қарздорлигини қисқартириш, кўп қаватли уйлар бошқарувини сервис компанияларига бериш тажрибасини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Куз-қиш мавсумида узоқ ҳудудларга кўмир ва суюлтирилган газни кафолатланган тарзда етказиб бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, такрорий экинларни кўпайтириб, уларни харид қилиш ва ғамлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Кам таъминланган оилалар аҳволига алоҳида эътибор қаратиш, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 мингта муҳтож оилани куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захираси билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)