«Қасоскор» ва Marvel фильмларининг юлдузлари ёввойи итлар ҳужумидан синглисини ҳимоя қилган 6 ёшли Брижер Уокерни ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлади. Болакайнинг юзида чуқур чандиқ излари қолган бўлиб, 90 дан ортиқ чок тушган, деб ёзади Deadline.
Маълум қилинишича, Брижерга Марк Руффало, Том Холланд ва «Қасоскорлар» фильмининг охирги иккита қисмига режиссёрлик қилган ака-ука Руссолар эзгу тилакларини билдириб, видео йўллаган. Крис Эванс эса нафақат сўз билан қўллаб-қувватлаган, балки Брижерга Капитан Американинг қалқонини юборишни ваъда қилган.
Captain America himself has sent a very special message & gift to 6-year-old hero Bridger, who saved his baby sister from a dog attack. ❤️😭(📷: @nicolenoelwalker/@chrisevans) pic.twitter.com/BX2u6TU1xd
— E! News (@enews) July 16, 2020
«Қасоскорлар» актёрларидан ташқари болакайнинг онасига Энн Хэтэуэй, Хью Жекман, Закари Ливай ва бошқа кўпаб актёрлар қўнғироқ қилган. Брижернинг оиласи эса барчага ўғли каби йўл тутишни, қаҳрамон бўлиб, яқинларини ҳимоя қилишни тилаган.
Marvel комиксларига асосланган «Қасоскорлар» франшизасининг биринчи қисми 2012 йилда экран юзини кўрган. Дунёни қутқариб қолувчи суперқаҳрамонлар жамоаси таркибидан Тони Старк, Капитан Америка, Халк (Брюс Беннер), Тор, Лочин кўз, Қора Бева ва бошқа қаҳрамонлар ўрин олган. «Қасоскорлар: Финал» деб номланувчи сўнгги қисм эса 2019 йилнинг апрелида катта экран юзини кўрган.
Изоҳ (0)