• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини кечаётгани расман тан олинди

    Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга «ҳайфсан» эълон қилиш ҳақидаги фармойишида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кетаётгани таъкидланган. Ўзбекистон ҳукуматининг 329-сонли фармойиши 16 июль куни эълон қилинди.

    «Жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалиши туфайли Ўзбекистонда ҳам ушбу инфекцияга қарши курашиш, унинг аҳоли орасида кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш, самарали карантин ва даволаш тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетди. Сўнгги уч ҳафта давомида республикада аниқланган 7700 беморнинг 2800 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида аниқланди ҳамда республика бўйича ушбу касалликдан бевақт вафот этган жами 50 кишидан 32 таси Тошкент шаҳрида қайд этилганлиги ҳам пойтахтдаги эпидемиологик вазият издан чиққанлигини кўрсатмоқда», — дейилади фармойишда.

    Скриншот: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

    Скриншот: Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

    Охирги 10 кун ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалдорлари Ўзбекистонда биринчи тўлқин давом этаётгани ҳақида фикр юритганди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов билан «Спутник Ўзбекистон»да 6 июль куни эълон қилинган интервьюда иккинчи тўлқин ҳақида савол берилганди.

    Мухбир саволи: Маълумки, чегаралар очилмоқда ва маълум бўлишича, биз ҳозирда биринчи тўлқиннинг иккинчи чўққисидамиз. Ҳамма гапираётган иккинчи тўлқин чегаралар очилиши билан содир бўлиши мумкин эмасми?

    Ботиржон Қурбонов жавоби: Айни пайтда биз бу ҳақда кўп ўйламоқдамиз: яъни қандай механизм ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мумкинлиги ҳақида. Чегараларни очмаслик иқтисодий ҳолатни танг аҳволга келтириши мумкин. Демак, энг яхши синалган чора — бу касаллик кўп аниқланган жойларда карантин чораларини кучайтириш. Шунингдек, бизда ушбу инфекцияни тартибга солиш ва ўз вақтида аниқлаш, унга қарши туриш бўйича имконият бор.

    Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг 10 июлдан 1 августгача карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан 9 июль куни бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда касалликнинг биринчи тўлқини давом этаётганини билдирганди.

    «Ҳар қанақа турдаги юқумли касаллик тарқалиши учун эпидемик жараён бўлиши керак. Эпидемик жараённинг эса учта бўғини бор. Бу касаллик манбайи, юқиш йўли ва юқтириб олувчи шахс. Мана шу учта бўғиннинг биронтаси бўлмаса, касаллик бир одамдан иккинчи одамга юқмайди. Демак, биз олиб бораётган ҳаракатларимизнинг негизи мана шу учта бўғиннинг қайси бирига қаратилишидан қатъи назар, битта бўғинни узишга қаратилиши керак.

    Жуда кўп фикрлар бўляпти, касалликнинг биринчи тўлқини, иккинчи тўлқини, учинчи тўлқини… Кимлардир жуда кўп тўлқинларни санаб юборди. Лекин битта нарсани аниқ билайлик, биз ҳали биринчи тўлқинни узганимиз йўқ. Қачонки, касаллик қайд этилиши умуман тўхтаса ва битта касалликнинг яширин даври муддати ичида биронта ҳам бемор қайд этилмаса, Ўзбекистондаги касалликка чалинганларнинг манбайи ҳаммаси жиловланган бўлса, биз биринчи тўлқинни сал суриб қўйдик, деган фикрга боришимиз мумкин бўлади. Шунинг учун, келинг, биз иккинчи, учинчи, йигирманчи тўлқинлар ҳақида ҳозир қайғуриб ўтиришимизга, ташвиш қилишимизга, мотам қилишимизга ҳеч ҳам асос йўқ», — деганди Нурмат Отабеков.

    Ўзбекистон 15 март куни биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинган бемор қайд этилганди. Шундан сўнг касаллик биронтаям одамда аниқланмаган кун бўлмади. Июнь ойига келиб коронавирус тарқалиши тезлашиб кетди. 23 июндан сўнг касалланган беморлар сони 200 нафардан камаймади, 8 июлдан бери эса кунига 400 дан ортиқ беморда коронавирус аниқланмоқда. 13 июль куни 594 кишида касаллик аниқланиши Ўзбекистоннинг антирекорди бўлиб турибди. 16 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, касалланганларнинг умумий сони 14 991 нафарни ташкил этмоқда.

    16.07.2020, 21:14   Изоҳ (0)   133339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ўқишга киритиб қўйиши эвазига 10 минг доллар пора олган институт ўқитувчиси қўлга тушди

    16.07.2020, 20:44

    Навоий вилояти ҳокими коронавирус масаласида аҳолига мурожаат қилиб, ҳудуддаги вазият ҳақида маълумот берди

    16.07.2020, 20:20

    Ўзбекистонда 17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

    16.07.2020, 20:08

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи мобил дастур яратилди

    16.07.2020, 19:19

    Нурмат Отабеков баъзи соғ одамларга қилинмаган муолажалар учун катта харажатлар ёзилаётганига оид хабарларга муносабат билдирди

    16.07.2020, 19:07

    Тошкентнинг 50 та маҳалласида фермерларга мулк қилиб бериладиган «яшил бозор» дала дўконлари ташкил этилади

    16.07.2020, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.