Интернетда Porsche Cayenne Turbo кроссовери соатига 333 километр тезликда ҳайдалгани тасвирланган видеоролик пайдо бўлди.
Porsche Cayenne Turbo’ни бу каби тезликка чиқариш учун HGP тюнинг-ательеси мутахассислари кроссовер двигателини модификация қилган. Улар 550 от кучига эга 4,0 литрли «битурбосаккизлик» қувватини 962 от кучига қадар кўтарган.
Cayenne Turbo’ни синовдан ўтказиш учун чекланган тезлик режими мавжуд бўлмаган немис автобанидан фойдаланилган. Оғирлиги 2385 килограммга тенг тюнинг қилинган Porsche Cayenne Turbo 100 км/соат тезликка 3,1 сонияда эришган бўлса, 200 км/соат маррани 10 сонияда забт этган. Синов натижаларига кўра, кроссовернинг максимал тезлиги 333 километрга етган.
Тюнерлар Porsche Cayenne Turbo двигателининг модификациясини 30 минг еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)