Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаев вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё мусиқали драма театри матбуот хизмати

Фото: Сирдарё мусиқали драма театри матбуот хизмати

Адҳам Абдуллаев 1953 йил Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган.

Адҳам Абдуллаев 1975 йил Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини бошлаган. Ижодкор ўтган йиллар мобайнида 130 дан зиёд драматик, трагик, ҳажвий, мусиқий ҳамда эртак қаҳрамонларининг бетакрор образларини яратган.

«Сўнгги фожиа»да Шавкат, «Серғайрат кишилар»да Соддадил, «Ричард III»да Лорд Хестингес, «Ҳаммом»да Белвидонский, «Қизбулоқ»да Гунг, «Имзо»да Леонид Шиндин, «Сохта оқсуяк»да Рақс муаллими, «Чорбоғдаги ҳангомалар»да Ломов Иван Василевич, «Алишер Навоий»да Мажидиддин, «Оддий аскарлар»да Капитан Дугин, «Ҳийлайи шаърий»да Шариф, «Чандунинг саргузашлари»да Кеку Баня, «Қирол Лир»да Герцог Альбани роллари шулар жумласидандир.

Театршунос, журналист сифатида «Сирдарё вилояти театри тарихи, актёр ва режиссёрлари фаолиятига оид ёзган ўнлаб илмий мақолалари республика ва вилоят газета ҳамда журналларида чоп этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда