• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида: Коронавирусдан янги хабарлар, Авлиё София атрофидаги баҳс ва ўсаётган дунё аҳолиси

    Анча асабий тарзда ўтган июль ойининг иккинчи ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Хўш, бу ҳафта нималари билан ёдимизда қолди? Дайжестни бошладик.

    Коронахабарлар

    Карантин чоралари юмшаётган, касаллик чекина бошлаган Европанинг айрим давлатларида карантин чоралари яна қайтадан ташкил этилди. Хусусан, Испания ҳукумати касаллик тарқалиши хавфи остида бир қатор пляжларни ёпди. Андалусиядаги 50 дан ортиқ пляж ёпилган, улардан қарийб 30 таси Малагада жойлашган. Маҳаллий расмийларнинг бундай чораларни қўллашига дам олиш кунларида пляжлар тўлиб кетгани ва одамлар у ерда ижтимоий масофани сақламагани сабаб бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Галисия вилоятида яқинда бекор қилинган баъзи чекловлар қайта тикланган. Денгиз бўйида жойлашган туманлардан бирининг аҳолисига мамлакатнинг бошқа ҳудудларига бориш тақиқланган. Бундан ташқари, у ерда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланган ва 10 кишидан ортиқ одамнинг тўпланиши тақиқланган. Бар ва ресторанлар ташриф буюрувчилар сонини 50 фоизга қисқартириши керак.

    Шунингдек, 4 июль куни Каталонияда ҳам чеклов чоралари жорий қилинди. Сегри ҳудудида 200 мингдан ортиқ одам карантинга олинган, уларнинг бошқа шаҳарга боришига рухсат берилмайди. Ҳафта охирига келиб, айнан Испанияда хавфсиз пляжлар ташкил этилгани ҳақида хабарлар чиқди. «Ҳимоя»га эга курорт Таррагона порт шаҳрида пайдо бўлган. У ерда «Жаннат» номли махсус кемпинг қурилган бўлиб, унинг ҳудудида ниқобларсиз юриш ва ижтимоий масофаланишга риоя қилмаган ҳолда дам олиш мумкин.

    Бунинг учун ушбу ҳудудда дам олишни истаган туристлар 100 евро эвазига коронавирусга тест топшириши лозим. Туристлар спорт майдончаси, бассейн, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларга эга пляж кўринишидаги ҳудудга жойлашишлари мумкин.

    Испаниянинг қўшниси Францияда эса карантин талаблари енгилланишда давом этмоқда. Мамлакат пойтахти Париж шаҳрида март ойидан буён ёпилган дунёдаги энг катта музей — Лувр музейи ўтган ҳафтада ўз эшикларини ташриф буюрувчиларга очди. Музей томонидан маълум қилинишича, у 6 июлдан бошлаб ўз фаолиятини қайта тиклади.

    Қайд этилишича, ташриф буюрувчилар учун залларнинг 70 фоизи очиқ бўлади. Музей ташриф буюрувчиларни сабрсизлик билан кутаётган бўлса-да, улар юқори санитар хавфсизлик шароитларида қабул қилинади. Хусусан, музейга ташриф буюрувчиларнинг барчаси ҳеч қандай истисносиз музей сайти орқали у ерга ташрифнинг аниқ вақтини кўрсатган ҳолда талон олиши керак бўлади. Музей маъмурияти томонидан таъкидланишича, чипталарни музейнинг ўзида ҳам сотиб олиш мумкин, бироқ бунинг учун етарлича жой бўлиши ва келувчилар оқими кам бўлиши керак.

    Ўтган ҳафтада эпидемиянинг янги ўчоғи бўлмиш Лотин Америкаси давлатларининг икки президентида коронавирус касаллиги аниқланди. Улар Боливиянинг муваққат президенти Жанин Анес ҳамда Бразилия президенти Жаир Болсонарудир. «Аҳволим яхши, изоляциядан туриб ишлайман», — деб ёзади Боливия муваққат президенти Анес ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

    Боливиянинг муваққат президенти Жанин Аньес.

    Боливиянинг муваққат президенти Жанин Аньес.
    Фото: AP Photo

    Боливия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Жанин Аньес 53 ёшда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, коронавирус нафақат кексалар, балки ёшларга ҳам бирдек зарар етказади. Бироқ сурункали касаллиги борларда инфекция оғир шаклда кечмоқда.

    Бразилия президенти Болсонарунинг маълум қилишича, у ўзида ўткир респиратор вирусли касаллик аломатларини сезгач, коронавирусга тест топширган ва тест президентда коронавирус борлигини кўрсатган. Болсонару оммавий ва давомий равишда коронавируснинг хавфини рад этган кам сонли давлат раҳбарларидан бири ҳисобланади.

    Ўтган ҳафта давомида касаллик билан боғлиқ хавотирли вазият қўшни Қозоғистонда ҳам кузатилган. Ҳафта бошида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри расмийлари шаҳарда яқин кунларда кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва пневмонияга чалинганлар сони ортганини эпидемия деб атади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бакитжан Сағинтаев ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

    Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси ўз сайтида мамлакатда бўлиб турган хитойлик фуқароларни республика ҳудудида пневмониянинг хавфли турини келтириб чиқарадиган янги инфекция тарқалганидан огоҳлантирди. Бунинг ортидан Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойнинг бир қатор ОАВларида қайд этилган бундай хабарларни рад этди. «Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумот ҳақиқатга зидлигини расман эълон қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой элчихонаси томонидан Қозоғистонда пневмониянинг номаълум тури тарқалгани ҳақида берилган огоҳлантиришдан кейин Қозоғистон ҳукумати билан алоқада бўлиб турганини маълум қилди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қозоғистонда тарқалган «номаълум» пневмония коронавирус бўлиши мумкинлигини маълум қилди. ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райаннинг фикрича, мавжуд ҳолатларда «шунчаки нотўғри ташхис қўйилган».

    Унинг қўшимча қилишича, ЖССТ Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда касаллик коронавирус белгиларига мос келиш-келмаслигини ўрганиш мақсадида пневмонияга чалинганларнинг рентген тасвирларини текширмоқда. «Соғлиқни сақлаш органлари сохта салбий тестлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ўтказилган тест ҳамда синовлар сифатини текширади», — дейди Райан.

    Фото: «РИА Новости»

    Ўтган ҳафтада Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари ва вилоят бош санитария врачи пневмониядан вафот этган.

    COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳолатларни онлайн кузатиб бориш имконини берувчи «covidvisualizer.com» сайтининг маълумотларига кўра, ҳозирга келиб дунёда касалликка чалинган беморлар сони 12 946 731 тани ташкил қилмоқда. Шулардан 569 377 (4,40 %) нафари вафот этган бўлса, 7 544 030 (58,27 %) нафари тузалиб кетган. Ҳозирга келиб бутун дунёда актив ҳолатлар сони 4 833 324 тани ташкил қилади.

    Касаллик юқтириб олиш бўйича дунёда АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда касалликка чалинганлар сони 3,4 миллионга яқинлашган. Шулардан 1,5 миллиони тузалган бўлса, 140 мингга яқин бемор вафот этган. Ундан кейинги ўринларда Бразилия (1 846 249 та ҳолат) ва Ҳиндистон (878 597 та ҳолат) бормоқда. Ҳиндистон ўтган ҳафтада бу борадаги кўрсаткичда Россияни (727 162 та ҳолат) қувиб ўтган.

    Авлиё Софиянинг «тирилиши»

    Ўтган ҳафтада Туркияда бутун дунёни оёққа турғизган воқеа юз берди, десак янглишмаган бўламиз. 10 июль куни Туркия Олий маҳкамаси Туркия жумҳурияти ҳукуматининг 1934 йилги Авлиё София масжидини музейга айлантириш ҳақидаги қарорни ноқонуний деб топди. Бунинг ортидан Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Авлиё София ибодатхонасини масжидга айлантириш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармонда объектни Туркия дин ишлари бошқармаси ихтиёрига ўтказиш, уни масжид сифатида қайта очиш ва бинода намоз ўқиш учун муносиб шароитлар яратиш масалалари ҳам қайд этилган.

    Бунинг ортидан дунёнинг бир қатор давлатлари, жумладан, Россия, Европа иттифоқи, АҚШ, Греция каби давлатлар ўз норозиликларини билдирди. Бу борадаги дастлабки «ҳужум»ни рус Провослав жамияти қилди. Жамият матбуот котиби Авлиё Софиянинг қайтадан масжид қилиб белгиланишидан афсусда эканини билдирди.

    Фото: AP Photo

    Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича юқори вакили Жозеп Боррель Авлиё София ибодатхонаси буюк рамзий, тарихий ва дунёвий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. «Европа Иттифоқи Туркия давлат кенгашининг тарихий қарорларидан бирини бекор қилиш тўғрисидаги ва президент Эрдўғоннинг ёдгорликни Туркия диний ишлар бошқармасига топшириш бўйича қароридан афсусда», — дейилади Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарининг баёнотида.

    Бундай иддаоларга жавобан, Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Авлиё София мажмуасини масжидга айлантириш масаласида бошқа давлатларнинг фикри аҳамиятсиз эканини маълум қилди. «Туркия халқнинг хоҳиши ва истагига кўра, Авлиё Софиянинг мақомини музейдан масжидга ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бошқа давлатларнинг фикри бизнинг қароримизга таъсир қила олмайди», — деди Ражаб Тоййип Эрдўғон.

    Эрдўғон Туркияни танқид қилганлар «ўз ҳудудларида исломофобия билан кураша олмайди», деб қўшимча қилди. Шунингдек, мамлакат президенти қабул қилинган қарорни Туркиянинг суверен ҳуқуқи эканини айтди.

    Авлиё София атрофидаги баҳс

    Истанбулда Авлиё София ибодатхонасининг масжидга айлантирилиши борасидаги баҳс-мунозаралар 29 май куни Константинополнинг қулаши муносабати билан у ерда Қуръон хатм қилинганидан кейин бошланиб кетган. Орадан бир ҳафта ўтгач, Эрдўғон ибодатхонани масжидга айлантириш имкониятини кўриб чиқишни буюрган. Кейинчалик адлия вазири Абдулҳамид Гул ҳамда ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғлу ибодатхонанинг яна масжидга айлантирилиши тарафдори эканини билдирган.

    1985 йилда масжид ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган.

    АҚШда торнадолар

    Ўтган ҳафтада АҚШнинг бир қатор ҳудудларида кучли торнадолар юз берди. Қайд этилишича, кўп сонли торнадолар Жанубий Дакота штатида ва Миннесота штатининг марказий қисмида юз берган. Фермалар ва одамларнинг уйлари зарарланган. Баъзи жойларда торнадо дарахтларни синдирган ва тупроқнинг юқори қатламини зарарлаган. Бир киши ҳалок бўлган.

    Фото: «Korrespondent.net»

    Дунё аҳолиси ўсди

    10 июль куни Германиянинг «Ер аҳолиси» фонди (Stiftung Weltbevölkerung — DSW) Ер сайёрасида аҳоли сони 7,8 миллиардга етканини хабар қилди. Фонд хабарида Ер сайёрасида яшовчи аҳоли сони ҳар йили 82 миллион нафарга кўпаяётгани ва бу Германияда яшайдиган фуқаролар сонига тенг экани қайд этилди. Бутун дунёда ҳар сонияда ўртача 2,6 нафар чақалоқ туғилади.

    DSW экспертлари аҳоли сонининг бундай юқори суръатларда кўпайишига айрим мамлакатларда, айниқса, учинчи дунё давлатларида эрта ҳомиладорлик, эрта никоҳ ҳолатлари сабаб бўлаётганини қайд этди. Бутун дунёда ҳар бешта ҳомиладорликдан иккитаси аёл иродасига зид равишда юзага келиши айтилган. Экспертлар ушбу вазиятни аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш орқали бартараф этиш мумкин деб ҳисобламоқда.

    DSW маълумотига кўра, Африка қитъасидаги мамлакатларда бу борадаги вазият анча оғир, хусусан, Саҳройи Кабир атрофларида ҳар иккинчи аёл жинсий ҳимоя воситаларига эга эмас. Ушбу ҳудудда туғилишлар сони нисбатан камайган бўлса ҳам, ҳар онага 4,4 нафардан бола (бутун дунёда бу кўрсаткич 2,4 чақалоқни ташкил қилади) тўғри келмоқда. Оқибатда, БМТ прогнозлари бўйича 2050 йилга бориб минтақадаги аҳоли сони 1,3 миллиарддан 2,5 миллиардга етади.

    Бизда ҳозирча шу.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    13.07.2020, 20:19   Изоҳ (0)   99913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги чангдан ҳимояланиш учун фуқароларни тиббий ниқоб тақиб юришга чақирди

    13.07.2020, 18:10

    АҚШ ҳарбий-денгиз кемасидаги ёнғин оқибатида 21 киши жароҳат олган (видео)

    13.07.2020, 17:20

    Нью-Йоркда 4 ойдан бери биринчи бор коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати қайд этилмади

    13.07.2020, 16:22

    Анжей Дуда Польша президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди

    13.07.2020, 15:58

    Қозоғистонда пандемия сабаб қўй ёғи ва бия сутига бўлган талаб кескин ошиб кетди (видео)

    13.07.2020, 14:08

    Дунёда бир суткада 230 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалингани аниқланиб, кунлик антирекорд янгиланди

    13.07.2020, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.