News cover

Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Мактаб ўқувчилари давоматини “ақлли” камералар орқали аниқланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлгач, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Унда билдирилишича, “ақлли” камералар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим мактабларга синов тариқасида ўрнатилаётган бўлиб, бу ўқувчиларнинг давоматини назорат қилишни янада самарали ташкил этишда мактаб маъмуриятига катта кўмак беради.

“Бу эса нафақат, мактаб жамоаси, балки ота оналарнинг ҳам ўз фарзандларини таълим олиши ва дарсларга қатнашишини онлайн назорат қилиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади”, дейилади вазирлик муносабатида.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 29 августдаги қарорида ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг пойтахтдаги барча умумтаълим мактабларининг 10- ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатиш ҳамда уларда Смарт School электрон дастурини жорий қилиш орқали юқори синф ўқувчиларининг давоматини, уларни фанларга қизиқишларини ва таълим сифатини назорат қилиш имконини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганди.

Мактаб ўқувчиларининг давомати

Айни пайтда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025 йил 18 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган тегишли низом талабларига кўра мактаб ўқувчиларининг давомати синф миқёсида фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари томонидан “э-мактаб” платформаси орқали ҳар куни белгилаб борилади.

Низомга асосан мактабда фаолият юритувчи инспектор-психолог томонидан сабабсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга дастлаб ўрнатилган тартибда расмий огоҳлантириш хати юборилади. Бунда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан ўқувчининг мактабга таълим олиши учун мунтазам боришини таʻминлаш сўралади ҳамда мазкур қонуний талабни бажармаслик уларга нисбатан тегишли қонуний жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилади.

Ўқувчилар мунтазам равишда дарсларга қатнашмаса ота-оналари жавобгарликка тортилади

Ўқувчиларнинг мунтазам равишда дарсларга қатнашмаслик ҳолатлари аниқланганда, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  47-моддасига кўра тегишли жавобгарликка тортиш чораси кўрилади.

Ушбу моддада ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Бугун, 11:54

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: