Индонезия қишлоқ хўжалиги вазирлиги оммага эвкалиптдан ясалган ҳамда коронавирусни ўлдирувчи тақинчоқни тақдим этди, деб ёзади The Jakarta Post.
«Агар тақинчоқ бўйинга тақилса у 15 дақиқа давомида 42 фоиз, ярим соатда эса 80 фоиз вирусни ўлдиради», — дейди вазирлик раҳбари Сиярул Ясин Лимпо.
Унинг таъкидлашича, ушбу тақинчоқ эвкалиптнинг махсус туридан тайёрланган бўлиб, у, шунингдек, яраларни ҳам тузатади.
«Тақинчоқ нафақат вирусни ўлдиради, балки оммавий тадбирларда вирусни юқтиришдан ҳам ҳимоя қилади», — дейди Лимпо.
Унинг сўзларига кўра, ишланма коронавирус тасдиқланган кўнгиллиларда синаб кўрилган.
Беморлар тақинчоқни таққанидан сўнг ўзларини яхши ҳис эта бошлаган.
Бироқ олимлар тақинчоқнинг самарадорлигига ишонмаяпти.
Индонезия микробиология миллий институти директори ўринбосари Херавати Судойонинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши вакцина яратилмагунига қадар бундай тақинчоқларни сотувга чиқариб, одамларни чалғитмаслик керак.
Изоҳ (0)