Ўзбекистонда 4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 кишига кўпайиб, 9500 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 27 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида,
- 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида),
- 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида),
- 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 3220 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш бўйича умумий ҳисобда 1 246 691 та тест ўтказилди.
Изоҳ (0)