• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2 июль куни 297 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 113 таси аҳоли орасида қайд этилди

    Ўзбекистонда 1 июль соат 23:30 дан 2 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 297 та ҳолат қайд этилди. Бу кунлик янги рекорд ҳисобланади. Бунгача 30 июнь куни 281 кишида касаллик аниқланиши энг юқори натижа эди. Ўзбекистонда кетма-кет 10-кун кунлик касалланганлар сони 200 нафардан кўп бўлмоқда. Коронавирусга чалинганлар сони 8000 нафардан 9000 нафарга етиши учун 4 кун керак бўлди. Янги қайд этилган ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 9078 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 183 нафари карантин муассасаларида;
    • 113 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 67 нафар, Жиззах вилоятида — 27 нафар, Тошкент вилоятида — 11 нафар, Наманган вилоятида — 6 нафар, Сирдарё вилоятида — 2 нафар);
    • 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (Тошкент вилоятида) аниқланган.
    Кун давомида 7 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 5 тасида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бир кун ичида аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар сони 113 тани ташкил этди. Бу 7 июндан кейинги энг катта кўрсаткич. 7 июнда аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 237 тасидан 217 таси аҳоли орасида қайд этилганди. Ундан сўнг аҳоли орасидаги ҳолатлар бирон марта ҳам 100 тага етмаганди. 7 июндан кейинги энг юқори натижа 8 июнда қайд этилган ва ўша куни аҳоли орасида 66 кишида касаллик аниқланганди.

    Тошкент шаҳрида бир кун ичида 115 та янги ҳолат қайд этилди. Улардан 67 таси аҳоли орасида, 48 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида аниқланди. Пойтахтда 7 июндан бери биринчи марта бир кунлик янги касалланганлар сони 100 нафардан ошди. 7 июнь куни пойтахтда 195 та янги ҳолат қайд этилганди. Ўшанда касалланганларнинг 183 нафари битта компания ишчилари эди. Тошкентда 4 июндан буён узлуксиз равишда аҳоли орасида касаллик аниқланади.

    Жиззах вилоятида бир кун ичида 33 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда касалланганларнинг умумий сони 4,3 бараварга кўпайди — 10 дан 43 нафарга. Янги ҳолатларнинг 6 таси карантиндагилар орасида, 27 таси аҳоли орасида аниқланди. 25 июнь куни Жиззахга коронавирус қайтган ва шу куни эр-хотинда касаллик аниқланганди. Уларнинг иккиси ҳам касаллик аниқланишидан бир неча кун ўтиб вафот этди. 29 июнь куни яна 5 кишида касаллик аниқланганди. 2 июлдан бошлаб Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинди. Коронавирус аниқланган «Қалия», «Бунёдкор», «Зилол» ва «Маданият» маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди.

    Тошкент вилоятида аниқланган 24 та ҳолатдан 12 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 11 таси аҳоли орасида ва 1 таси халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари орасида қайд этилди. Вилоят аҳоли орасида энг кўп касаллик аниқланадиган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Тошкент вилоятида 17 июндан 2 июлгача фақат 29 июнь ва 1 июль куни аҳоли орасида касаллик қайд этилмаган.

    Сирдарё вилоятида қайд этилган 8 та ҳолатнинг 6 таси карантиндагилар орасида, 2 таси аҳоли орасида аниқланди. Вилоятда 1 июль куни ҳам 18 та касалланиш ҳолати (5 таси аҳоли орасида) қайд этилганди. Сирдарёда июнь ойида  1, 10, 14, 21, 23, 26, 27 ва 28 июнь кунлари ҳам аҳоли орасида касаллик аниқланганди.

    Наманган вилоятида 7 та янги ҳолат аниқланди. Улардан 6 таси аҳоли орасида, 1 таси карантиндагилар орасида қайд этилди. Вилоятда 25 июндан буён янги ҳолат аниқланмаётганди. Наманганда охирги марта 23 июнь куни аҳоли орасида касалланиш ҳолати (3 та) қайд этилганди. Наманганда касаллик аниқланган беморлар сони 300 нафардан ошди.

    Навоий вилоятида аниқланган 6 та ҳолатнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилган. Навоийда 11 июнь куни аҳоли орасида 18 та касалланиш ҳолати қайд этилганидан сўнг вилоятда аниқланаётган янги ҳолатлар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилмоқда. 15 июнда 5, 18 июнда 6, 19 июнда 4, 24 июнда 5 ва 27 июнда 3 кишида касаллик аниқланганди.

    Қашқадарё вилоятида қайд этилган 3 та ҳолатнинг барчаси карантинга олинганлар орасида аниқланди. 5 июнда вилоятга коронавирус қайтганидан сўнг, асосан карантиндагилар орасида касаллик қайд этилмоқда. 5 июндан 2 июлгача Қашқадарёда қайд этилган 195 та ҳолатдан 185 таси карантиндагилар орасида, 10 таси аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда вилоятда касалланганларнинг умумий сони 200 нафардан ошди. Ғузорлик ҳамшира «Дарё» мухбири билан суҳбатда коронавирусдан вафот этган қашқадарёлик эркакни даволаган бўлим ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётганидан ва бу касаллар сони ошишига олиб келиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

    Касалликдан даволаниш

    2 июль давомида тиббиёт муассасаларида 187 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 45 нафари Қашқадарё вилоятида ва 12 нафари Навоий вилоятидаги шифохоналардан тузалиб чиқди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9078 нафар бемордан 6034 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда. Бу борадаги кўрсаткич 29 июндан буён ўзгармаяпти.

    17 июнь куни шифохоналардаги беморлар сони биринчи марта 1500 нафардан ошганди, 23 июньда уларнинг сони 2000 нафардан, 28 июнда 2500 нафардан, 2 июлга келиб эса шифохонадаги беморлар сони 3000 нафардан ошди. Айни вақтда шифохоналардаги 3017 нафар бемордан 2664 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 353 нафар бемор мамлакатнинг 10 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Қорақалпоғистонда 9, Наманганда 20, Хоразмда 23, Бухорода 25, Андижонда 28, Сурхондарёда 32, Жиззахда 33, Навоийда 37, Самарқандда 60 ва Қашқадарёда 82 нафар бемор қолди. Фарғона вилояти коронавирусдан холи ягона ҳудуд бўлиб турибди. Жиззах вилоятидаги касаллар сони бир кун ичида 10 нафардан 43 нафарга кўпайгач, вилоятда даволаниш кўрсаткичи 7 фоизга тушиб кетди. Қолган барча ҳудудларда бу кўрсаткич 50 фоиздан юқори. Жиззах бир кун олдин ҳам касалхоналарда энг кам бемор қолган ҳудуд бўлиб турганди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Ўзбекистонда 5 кун ичида биринчи барта янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берилмади. ССВ 4 кун давомида (28 июндан 1 июлгача) 7 кишининг ўлими ҳақида маълумот берганди. ССВ коронавирусдан юз берган ўлим ҳолатларини ҳар доим ҳам ўша кундаёқ бермайди. 20-беморнинг ўлими 5 кун ўтиб, 21-беморнинг ўлими 2 кун ўтиб эълон қилинганди. Ғузорлик 64 ёшли эркакнинг  ўлими ҳам 2 кун ўтиб эълон қилингани маълум бўлди. Бу Қашқадарёда коронавирусдан қайд этилган илк ўлим ҳолати бўлди. Аслида Қашқадарёдаги илк ўлим ҳолати анча илгари содир бўлган бўлиши мумкин. Китоб тумани ҳокимлиги 31 майда ўлими қайд этилган фуқаро коронавирусдан вафот этганини 17 июнь куни маълум қилганди. Аммо Китобда вафот этган фуқарони Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига киритмаган.

    Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус асоратларидан 27 киши вафот этгани ССВ томонидан тасдиқланган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3017 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка аввал аҳволи оғир беморлар сони 18, аҳволи ўта оғир беморлар сони 7 нафарни ташкил этаётганди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 39 076 нафар, стационар карантинда эса 24 722 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 1235 нафарга камайган бўлса, стационар карантиндаги фуқаролар сони 146 нафарга кўпайди. Уй карантинидаги фуқаролар сони 27 июндан бери биринчи марта 40 мингдан камайди.

    02.07.2020, 23:59   Изоҳ (0)   144981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 82 нафар одамда коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 9000 нафардан ошди

    02.07.2020, 23:55

    «Қўқон суперфосфат заводи»ни модернизация қилишга 25 млн доллар сармоя киритилади

    02.07.2020, 23:46

    Ўзбекистонда аҳоли томорқаларига оид янги қарор имзоланди

    02.07.2020, 23:34

    Тошкентда 130 нафар, Навоийда 12 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 6000 нафардан ошди

    02.07.2020, 23:22

    Ўзбекистонда қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин

    02.07.2020, 22:45

    Қашқадарёда 45 нафар бемор соғайди. Ўзбекистонда тузалганларнинг умумий сони 5900 нафарга яқинлашди

    02.07.2020, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.