• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 18 ёшли жувон уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси қизининг ўлимида куёвини айбламоқда

    Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли жувон яшаш уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримова қизининг ўлимида куёвининг қўли борлигини айтмоқда. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев фуқаро мурожаатига кўра, воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Муҳаббат Нуримова

    Муҳаббат Нуримова
    Фото: «Дарё»

    «2020 йил 9 май куни эрталаб соат 10:00 да куёвим бизга қўнғироқ қилмай, қўшнимизга қўнғироқ қилган ва бизни сўраган. Телефонни олиб гаплашсам, қизим ўзини осиб қўйганини, уйдан чиққанига ўн дақиқа бўлганда шу воқеа содир бўлганини айтди. Қизим ва куёвим яшайдиган уйини билмаганим сабаб манзилни сўрадим ва воқеа жойига етиб бордим», — дейди Муҳаббат Нуримова.

    Муҳаббат Нуримованинг айтишича, у ўша куни қизи ва куёви берган манзилда яшамаганлигини билган.

    «Куёвим менга бошқа манзилда яшаётганликларини айтганди. Аммо ўша шум хабарни эшитганимда улар бошқа манзилда яшаганлигини билдим ва воқеа жойига етиб бордим. Борганимда қизимнинг жасади совиб улгурган экан. Кўзлари бўртиб чиққан, кўкариб кетганди», — дейди марҳуманинг онаси.

    «Набирам ҳақидаги хабарни эшитгач, айтилган манзилга бордик. Борганимизда ИИБ ходимлари ва қўшнилари бор экан. Набирангиз шу билан ўзини осган, дея бир шарфни кўрсатишди. Шарф икки қарич ҳам чиқмасди. Қолаверса, жуда юмшоқ экан. Бу юмшоқ шарф одамни бўғиб, ўлдиришига ишонмаслигимни айтдим. Шунингдек, набирамнинг бўйи узун эди. Ўзини осгани айтилган эшикка бўйи етарди. Ўзини осган одам жон талвасасида ҳаракатланади ва оёқ кийими ҳар томонга отилиб кетади. Ажабланарлиси, набирамнинг оёқ кийими эса чиройли қилиб, тахлаб қўйилганди. Шунингдек, ўзини осгани айтилган эшик ойнали бўлса-да, унга зарар етмаган», — дейди марҳуманинг бувиси Мавжуда Раҳматова.

    Мавжуда Раҳматова

    Мавжуда Раҳматова
    Фото: «Дарё»

    Марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримованинг айтишича, Косон туманида яшовчи куёви Ш.Ғ. қизининг номусига теггани учун унга турмушга беришга мажбур бўлган.

    «2020 йилнинг 25 январь куни биз билан бозорда савдо қилувчи косонлик Ш.Ғ. қизимни ‘уйингга олиб бориб қўяман’ деб алдаб, қурилиши битмаган эски жойга олиб борган ва қизимнинг номусига тегган. Ўша пайт ИИБга мурожаат қилиб, ҳолат ҳақида билдирмоқчи бўлганимизда ‘мени шарманда қилманг, тўрт нафар фарзандим бор’ деганди. Айбини ювиш учун қизимга уйланишини айтиб ялинганди. Ҳар икки томон ҳам гап-сўзга қолмайлик, деб қизимни унга бергандим», — дейди Муҳаббат Нуримова.

    Муҳаббат Нуримованинг айтишича, Ш.Ғ. айбини ювиш учун уйдагилари ва турмуш ўртоғини рози қилиб, қариндошлари Баҳодир ва Марҳабо исмли эр-хотинни совчиликка юборган. 2020 йил 3 март куни эса Моҳинур Жўраевага уйланиб, Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйига олиб кетаётганини билдирган.

    Марҳума Моҳинур Жўраева

    Марҳума Моҳинур Жўраева
    Фото: «Дарё»

    «Ш.Ғ. совчи юбориб, қизимни шаръий никоҳига олганидан сўнг ‘Қаршида уйим бор. Ўша ерга олиб кетяпман’ деди. Карантин бошланиб қолгач эса ‘Қаршига бориб-келиш қийин бўляпти, қизингиз оч қолиб кетяпти’ деб қизимни Косонга — турмуш ўртоғи ва болаларининг олдига олиб келди. Ҳали турмуш қурганига бир ой ҳам бўлмаган қизимни Ш.Ғ.нинг хотини ҳақоратлаб, кўч-кўронини кўчага улоқтирган ва уйдан ҳайдаб чиқарган», — дейди Муҳаббат Нуримова.

    Марҳума яқинларининг таъкидлашича, бу каби можаролар апрель ойи давомида бир неча маротаба содир бўлган.

    «Бу каби ҳолатлар давом этавергач, куёвим қизимни туман марказидаги ‘дом’га кўчирди. Қизимни ўша ерда ҳам тинч қўйишмади. Бақир-чақир, уруш-жанжал давом этгач, қизимни уйимга олиб келдим ва у мен билан 4 майгача бирга яшади. Ўша куни куёвим қизимга телефон қилиб, янги уй сотиб олганини айтган ва уни олиб кетди», — дейди марҳуманинг онаси.

    Муҳаббат Нуримованинг билдиришича, қизи 4 май куни куёви билан чиқиб кетиб, кайфияти ёмон ҳолатда қайтган.

    «Қизим ўша куни менга нимадир демоқчи бўлди, аммо айтолмади. ‘Айтсам, мусулмончиликка тўғри келмайди’ деди, лекин айтмади. Гапининг охирида ‘қайтай, ҳаммасини айтаман, аммо куёвингиз билмасин’ деди. Нимани айтмоқчи бўлди, нега бундай деди, билолмай қолдим», — дейди онаизор.

    Маълумот берилишича, марҳума Моҳинур Жўраева 4 май куни турмуш ўртоғи Ш.Ғ. билан кетган ва она уйига қайтиб келмаган.

    «7 май куни қизимнинг туғилган куни эди. 18 ёшга тўлганди. Аммо ўша кун ҳам куёвим бизни гаплаштирмади. Фақат эсдаликка қолади, дея қизим тушган видеони жўнатди. Шу-шу 9 май куни қизимнинг ўз жонига қасд қилганини айтишди. Нима қилган бўлса ҳам куёвим қилган. Қизимнинг 18 ёшга тўлишини кутган ва ундан қутулган. Буни охирги пайтларда биз билан умуман гаплаштирмай қўйганидан ҳам билса бўларди», — дейди марҳуманинг онаси Муҳаббат Нуримова.

    Мавжуда Раҳматова хонадони

    Мавжуда Раҳматова хонадони
    Фото: «Дарё»

    Муҳаббат Нуримованинг айтишича, мазкур воқеа содир бўлганига салкам икки ой вақт ўтган бўлса-да, туман прокуратураси терговчиси Ҳасан Қурбоновнинг иш билан шуғулланиши жуда суст.

    «Бош прокурор ўринбосарининг вилоятдаги қабулига бориб, бу ҳақда шикоят қилганимдан сўнггина ишга киришишди, — дейди Муҳаббат Нуримова. — ‘Нега бунча ишларингиз суст, суриштирмаяпсизлар, қизимнинг ўлимига сабабчи бўлган куёвим ҳалиям бемалол юрибди-ку’ десам, терговчилар бир-бирига қараб кулишиб ‘нега ишга киришмаяпсиз, кимдир келиб сўраб туриши керакми?’ деб калака қилишади.

    Қашқадарё вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, 2020 йил 9 май куни Косон тумани «Бойғунди» маҳалласи Ислом Каримов кўчаси 26-уйда яшаб келган 2002 йилда туғилган Моҳинур Жўраева яшаш уйининг меҳмонхонаси эшигига осилган ҳолда вафот этган.

    «Ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳума Моҳинур Жўраеванинг қариндошлари унинг турмуш ўртоғи билан ўрталарида доимий равишда уруш-жанжал бўлиб келганлигини баён қилган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳуманинг ўлимига бўйин аъзолари сиқилишидан юзага келган механик асфиксия сабаб қилиб кўрсатилган», — дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

    Суд-экспертиза хулосасида айтилишича, марҳуманинг ўлими осилган ҳолда топилишидан уч-тўрт соат олдин рўй берган. Мурдадаги ўзгаришлар — мушак қотиши, мурда доғлари ва мурда совиши шундай хулосага сабаб бўлган. Ҳолбуки, Муҳаббат Нуримованинг айтишича, куёви унга уйдан чиқиб кетганига ўн дақиқа ўтар-ўтмас қизи ўзини осиб қўйганини билдирган.

    Суд-экспертиза, шунингдек, марҳуманинг танасида ўлимидан олдин жароҳатлар бўлганлигини ҳам маълум қилган. Таъкидланишича, бу жароҳатлар марҳума ўлимидан икки-уч кун олдин орттирилган.

    Мавжуда Раҳматова хонадони

    Мавжуда Раҳматова хонадони
    Фото: «Дарё»

    «Марҳуманинг тана жароҳатлари — ўнг елка соҳасидаги қонталаш ва шилинмаси, чап олди кўкрак соҳасида ва чап елкадаги қонталаши, чап тизза олди соҳасидаги қонталаши, чап орқа қисмидаги қонталаш кўринишидаги жароҳатлари бирор-бир ўтмас жисм таъсирида ҳосил бўлиши мумкин. Жароҳат етказилган муддат марҳума ўлимидан икки-уч сутка олдин бўлиши мумкин», — дейилади Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази вилоят филиали мутахассислари берган хулосада.

    Аниқлик киритилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Косон туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    01.07.2020, 08:20   Изоҳ (0)   172139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент фармони билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

    01.07.2020, 08:04

    Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 2 тонна этил спиртини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

    01.07.2020, 07:49

    Чилонзор ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланган ишга Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими ҳам алоқадорлиги маълум бўлди

    01.07.2020, 07:34

    Ўзбекистонда 1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига қабул жараёни бошланди

    01.07.2020, 07:19

    Тошкентда 6 та янги кўприк қуриш режалаштирилмоқда

    01.07.2020, 06:21

    МИБ томонидан савдога қўйилган Учтепадаги завод ҳудуди ва ускунлари бошланғич нархдан 17 баробар қимматга сотилди

    01.07.2020, 05:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.