Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12216.01
    • RUB 123.1
    • EUR 12807.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади

    29.06.2020, 20:06 17653

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан мамлакат ёшларига байрам табриги йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида табрик матни тўлиқлигича тақдим этилади.

    Азиз ўғил-қизларим!

    Барчангизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам — Ёшлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

    Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.

    Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида, Ватан ҳимоясидек шарафли вазифани адо этишда миллионлаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда. Сиёсий савияси етук, мустаҳкам фуқаролик позициясига эга юзлаб йигит-қизлар парламентимиз ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг аъзоси сифатида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият идораларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатмоқда.

    Республикамизда самарали ишлаётган 227 мингга яқин ёш тадбиркор ва фермерлар, моҳир ҳунармандлар иқтисодиётимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Юртимизда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратилмоқда.

    Бу ҳақда гапирганда, биргина ‘Ёшлар — келажагимиз’ дастури доирасида ёш авлод вакилларининг 7775 та бизнес лойиҳасига 1 триллион 635 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, шу асосда 40 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилганини қайд этиш лозим.

    Ана шундай эътибор ва ғамхўрлик туфайли ҳудудларда 27 та ‘Ёш тадбиркорлар’ коворкинг-маркази ҳамда 157 та ‘Ёшлар меҳнат гузари’ фойдаланишга топширилди. Ушбу мажмуаларда 2200 нафардан ортиқ ўғил-қизларимиз ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлагани эътиборлидир.

    Шу билан бирга, ‘Ҳар бир ёшга — бир гектар’ лойиҳаси бўйича барча ҳудудларимизда 65 мингга яқин ёш деҳқонларга 54 232 гектардан зиёд ер ажратилди.

    Ана шундай муҳим чора-тадбирлар туфайли сўнгги уч йилда 560 200 нафарга яқин ёш фуқаро иш билан таъминланди.

    Бу йил коронавирус пандемияси ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида рўй берган офатлар бутун эл-юртимиз қатори ёшларимиз иродасини ҳам синовдан ўтказди. Ана шундай оғир вазиятларда минг-минглаб ўғил-қизларимиз чинакам мардлик ва жасорат кўрсатиб, барча тенгдошларига ўрнак бўлдилар.

    Хусусан, мамлакатимизда ташкил этилган ‘Саховат ва кўмак’ умумхалқ ҳаракатининг асосий иштирокчилари ҳам ёшларимиз экани, ҳаракат доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 4500 нафар аъзоси кўнгилли сифатида фаол иш олиб бораётгани таҳсинга лойиқдир.

    Сардоба сув омборидаги тошқиндан талафот кўрганларга ёрдам ва кўмак кўрсатиш мақсадида Ёшлар иттифоқининг хайрия карвони ташкил этилиб, аҳолига кийим-кечак, санитария воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, катта миқдордаги ўқув қуроллари ва спорт анжомлари, бадиий адабиётлар етказиб берилди.

    Ўз навбатида, бундай эзгу ишлар Бухоро вилоятининг кучли довулдан зарар кўрган Олот ва Қоракўл туманларида ҳам амалга оширилгани сизларнинг ватанпарварлик ва олижаноблик фазилатларингиздан далолат беради.

    Фурсатдан фойдаланиб, оғир синов кунларида халқимизга ҳақиқий таянч ва суянч бўлиб майдонга чиққан Қуролли Кучларимизнинг мард ва матонатли ҳарбий хизматчиларига, жонкуяр шифокорлар, бунёдкор қурувчилар, саховатли тадбиркорларимизга, илм-фан, маданият ва спорт соҳаси вакилларига, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига — барча Ўзбекистон ёшларига чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

    Ватанимиз, эл-юртимиз сизлар каби фидойи ва жасур фарзандлари билан ҳамиша фахрланади!

    Муҳтарам ёш дўстларим!

    Бугунги кунда замонавий илм-фан ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётининг ҳал қилувчи шартига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, биз навқирон авлодимизнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этмоқдамиз.

    Шу мақсадда улуғ алломаларимиз номидаги ихтисослаштирилган мактаблар, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси, Фарғона шаҳрида ‘Лойиҳалар фабрикаси’ фаолияти йўлга қўйилгани, Президент ва ижод мактаблари бўйича дастурларимиз изчил давом эттирилаётгани сизларга яхши маълум.

    Иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопаркларини барпо этишни бошладик. Умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ‘Ёш олимлар’ амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди.

    Карантин шароитига қарамасдан, 6 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари, 468 минг талаба ўқув дастурларида белгиланган дарсларни ўз вақтида ва сифатли ўзлаштирди. ‘Online-мактаб’ лойиҳаси доирасида 17 та фан бўйича 4 мингдан ортиқ телемашғулотлар ўтказилди. Бу жараёнга энг малакали педагоглар жалб этилди, жумладан, Тошкентдаги Президент мактабининг хорижлик мутахассислари томонидан ҳам маҳорат дарслари олиб борилди. Имконияти чекланган болаларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратилиб, барча дарслар сурдопедагог ва сурдотаржимонлар томонидан тушунтириб борилди.

    Ўзбекистоннинг бу тажрибаси ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда.

    Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу боис биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим тизимида туб ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз.

    Жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил ошириб борилмоқда. Агар 2016/2017-ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилда 150 мингтага етади. Яъни бу йил мактаб битирувчиларининг 25 фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда бу рақам 9 фоизга тенг эди.

    Миллат генофондини сақлаш ва давом эттиришнинг муҳим омили бўлган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Сўнгги уч йилда 2668 та ёш оилага уй-жой учун 121 миллиард 244 миллион сўм бошланғич тўлов маблағлари 20 йил давомида фоизсиз қайтариш шарти билан тўлаб берилди.

    Барчамиз гувоҳмиз — бугун дунё мисли кўрилмаган суръатлар билан кескин ўзгариб бормоқда. Ижтимоий ҳиётимизда кўплаб ижобий жараёнлар билан бирга, ёш авлоднинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлар ҳам тобора хавфли тус олмоқда.

    Бундай мураккаб вазиятда фарзандларимизни зарарли таъсирлардан асраш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш энг долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда.

    Ёшларимизни она Ватанимизга, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш йўлида бошлаган катта ишларимизни бундан буён ҳам қатъият билан давом эттирамиз.

    Айни шу мақсадда юртимизнинг барча вилоят ва туманларида, шаҳар ва қишлоқларимизда янги-янги таълим даргоҳлари, маданият ва санъат масканлари, спорт иншоотлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига берилмоқда.

    Шулар қаторида пойтахтимизда бунёд этилган муҳташам ‘Ғалаба боғи’, ‘Шон-шараф’ музейи, Тошкент шаҳрининг тарих музейи, бетакрор Адиблар хиёбони фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Ёшларимизни жисмоний соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун беш ижобий ташаббус доирасида кўплаб стадионлар, сув ҳавзалари, спорт мажмуалари ва саройлари барпо этилмоқда. Энг муҳими, фарзандларимиз ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётий мақсадига айлантирган йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.

    Қадрли ватандошлар!

    Бугун жонажон Ўзбекистонимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт қуриш йўлида биз бошлаган улкан ишларни давом эттиришга қодир бўлган янги авлод шаклланмоқда.

    Азиз ўғил-қизларим, ҳеч қачон унутманг, халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишларни кутмоқда.

    Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш — дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!

    Сизларни севимли байрамингиз, азму шижоат, гўзаллик ва камолот айёми — Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни сифатида 2017 йилда белгиланган. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ёшларини мазкур куни билан 2018 ва 2019 йилларда ҳам табриклаганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Бугун, 23:30

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    Бугун, 23:13

    Наманганда текстиль корхонаси ходимларида заҳарланиш кузатилди. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган (видео)

    Бугун, 22:22

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    Бугун, 22:15

    Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

    Бугун, 22:11

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Бугун, 21:57

    АҚШ Эрондан мусодара қилинган қурол ва ўқ-дориларни Украинага юборади

    Бугун, 21:30

    Футбол бўйича ЖЧ—2030 6 та мамлакатда бўлиб ўтади

    Бугун, 21:16

    Green Card DV-2025 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Аризани тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

    Бугун, 21:01

    Фарғонада бедарак йўқолган эркак 3 йилдан буён қидирилмоқда. Топишда ёрдамлашганлар рағбатлантирилади

    Бугун, 20:45

    Тавсия этамиз

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    23:00 / 04.10.2023

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    13:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    “Тўй харажатлари бир миллион долларга тушди”. Liil Хуррамов Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи сохта эмаслиги ҳақида гапирди

    10:00 / 03.10.2023

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков уйланди, Муниса Ризаева онасининг туғилган кунини нишонламоқда, русча гапиргани учун таҳқирланган Лола 

    22:00 / 03.10.2023

    Қашқадарёлик хонанда Алижон Исоқов уч минг йиллик тарихга эга шахматга қўшимча киритиб, янги ўйинни шахмат плус номи билан патентлади

    16:00 / 03.10.2023

    Доим музлаб юрадиган қўл ва оёқлар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?

    13:00 / 03.10.2023

    Россияда урушдан қайтган “вагнерчи” уйга ўт қўйиб, аёлларни ёқиб юборди

    22:00 / 03.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.