News cover

Ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузияда ушланди

Ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузияда қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Тбилиси шаҳридаги Миллий марказий бюроси билан ўтказилган мувофиқлаштирилган тадбирлар натижасида қидирувдаги шахс жойлашган манзил аниқланиб, ушланди.

Грузия Адлия вазирлиги Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргач, экстрадиция қилинган шахс Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бевосита иштирокида кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун Тошкент шаҳрига олиб келинди.

2026-йилнинг бошларида ҳам Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Грузияда қўлга олинганди. Февраль ойида фирибгарликда айбланган эркак Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Март ойида Туркияда халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Ўша ойда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Баҳрайн ва АҚШдан экстрадиция қилинди.

Апрель ойида “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Дилшод Аҳмедов, одамлар орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдиновни ҳам халқаро қидирувга берилгани маълум бўлди

Бугун, 10:25

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: