Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. ишламаган ходимлар номига иш ҳақи ёзиб, 62,9 миллион сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, музей-қўриқхона раҳбари амалда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва яна тўрт нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш) 2-қисми «г» банди ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.