Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd маъсулияти чекланган жамияти оммавий савдолар асосида хусусийлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар қилган.
Хабарга кўра, мазкур жараёнга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвестиция воситачилари ва аудиторлик компанияларини жалб этиш режалаштирилган.
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Айни кунда МЧЖнинг 57,1 фоиз улуши «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига, 42,8 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation (АҚШ) компаниясига тегишли.
Компания Ўзбекистонда ўзининг учта заводига (Тошкент, Наманган ва Урганчда) эга.
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd компаниясини хусусийлаштириш ҳақида 2018 йилдан бери гапириб келинади, бироқ икки йилдан бери ҳали амалга ошгани йўқ.
Изоҳ (0)