
Қайнатилган сувда бактериялар ва паразитлар ўлади, аммо токсинлар қолади. Хлор ҳам тўлиқ буғланмайди: унинг бир қисми чўкади ва бошқа кимёвий моддалар билан бирлашади. Улар умумлашиб организмдаги яллиғланишни рағбатлантирадиган кансерогенларни ҳосил қилади.

Англияда қайта табиатга қўйиб юборилган қундузлар қисқа вақт ичида 35 метрли тўғон барпо этган. Натижада янги сув-ботқоқ ҳудудлари шаклланиб, ўсимликлар, амфибиялар, қушлар ва бошқа ҳайвонлар учун яшаш муҳити кенгайган.








