АОКА штабида ташкил қилинган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова «яшил» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилгани, «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда ҳам мазкур фаолиятга рухсат этилиш ёки этилмаслиги юзасидан изоҳ берди.
«Олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланаётганини инобатга олиб, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ‘сариқ’ ҳудудларда ҳам санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритилган.
Комиссиянинг ‘сариқ’ ҳудудлардаги ўқув марказларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг буни ташкил этиш мумкин бўлади. Ҳозирги пайтда ‘сариқ’ ва ‘қизил’ ҳудудлардаги ўқув марказларида масофавий таълим ташкил этиш тавсия қилинади», — деган Феруза Мадраҳимова.
Мавзуга доир:
- Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистонда ўқув марказларининг фаолияти қачон тикланишига аниқлик киритди
- Ўзбекистоннинг «яшил» ҳудудларида ўқув марказларининг ўз ишини бошлаши масаласига аниқлик киритилди
- Нима учун Ўзбекистондаги «сариқ» ҳудудларда болалар боғчаларига рухсат берилгани, ўқув марказларига эса рухсат йўқлигига аниқлик киритилди
Изоҳ (0)