Тошкент вилояти Тошкент туманининг Тошкент шаҳар Олмазор туманига яқин 260 гектар ҳудудида янги йўлдош шаҳарча қурилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь, жума куни Олмазор туманига ташрифи давомида маълум қилди.
«Аҳолининг уй-жойга эҳтиёжи юқорилигини ҳисобга олиб, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерни ажратиб, 150 минг нафар аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани қурамиз», — деб таъкидлаган давлат раҳбари.
Аввалроқ май ойи охирида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманига ташрифи давомида ҳудудда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида — Янги ҳаёт кичик туманини ташкил этишни таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)