Ўзбекистонда 11 июнь куни соат 23:00 ҳолатига кўра, яна 24 кишида коронавирус қайд этилди ва касалланганларнинг умумий сони 4741 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.
Вазирлик хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг
- 11 таси карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида;
- 11 таси Тошкент шаҳрида;
- 1 таси Тошкент вилоятида аҳоли орасида;
- 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.
Шунингдек, 11 июнь кун давомида Тошкент, Самарқанд, Навоий вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида жами 105 нафар бермор коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда соғайганларнинг умумий сони 3637 нафарни ташкил қилган.
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганларнинг даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда, 1085 нафар бемор касалликдан даволанишни давом эттирмоқда; 19 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)