Италиялик карабинерлар (тартибни сақловчи ҳарбий хизматчилар) дунёга машҳур кўча рассоми Бэнксининг Франциядан ўғирлаб кетилган картинасини топди. Сурат 2015 йилнинг 13 ноябрида содир бўлган теракт қурбонлари хотирасига бағишлаб Париждаги Батаклан концерт залининг захира чиқиш эшигига чизилган эди, деб ёзади Daily Mail.
Бэнкси 2018 йилда эшикка ғамгин қизнинг суратини чизиб қолдирган. 2019 йилнинг январида эса сурат туширилган эшик номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
Рассомнинг иши Италия ва Франция ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари давомида топилган. Эшикдаги суратга ҳеч қандай шикаст етмаган. Маълумотларга кўра, эшик Италиянинг Абруццо вилоятидаги фермернинг ташландиқ уйидан топилган.
Полиция 11 июнь куни ушбу эшик ҳақида батафсил маълумот беришни ваъда қилган.
Бэнкси номаълум кўча рассомининг тахаллуси бўлиб, у турли шаҳар кўчаларига чизган суратлари билан танилган. Рассом ўзини оммага маълум қилмаган ва унинг шахси сирлилигича қолмоқда.
Мавзуга доир:
- Бэнкси АҚШдаги норозилик намойишлари мавзусига бағишланган янги суратини эълон қилди
- Бэнкси янги картинасида шифокорларни суперқаҳрамонларга тенглаштирди
- «Уйдан ишлашимни хотиним ёмон кўради». Бэнкси ўзининг карантинга бағишланган янги ишларини кўрсатди (фото)
- Бэнксининг кесилган картинаси музейга қўйилди
Изоҳ (0)